UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Аспиналл янги жанг борасида музокара кетаётганини айтди 0 19:40"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби! 0 19:25Петр Ян Дейвисон Фигейредога қарши! UFC Макао турнирининг барча натижалари битта саҳифада! 0 19:19Петр Ян ва Дейвисон Фигейредо жанги тўлиқ давом этди 0 18:32UFC Макао. Co main event жанги тўлиқ давом этди 0 17:56Муслим Салиховнинг UFC Макао турниридаги жанги биринчи раунддаёқ якунланди 0 17:25Богдан Гусковнинг собиқ рақиби Волкан Оздемир UFC Макаода жанг қилди 0 17:09Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти" 0 16:30Эдди Хирн катта жанг ваъда қилди 0 15:58Адесанья фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 15:21Билол Муҳаммад: "Ян Фигерейдуни осонлик билан мағлуб этади" 0 15:00"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти 0 14:38Париж-2024 чемпиони проф боксга ўтишини эълон қилди 0 14:15Ҳумоюн Султонов Калабурагида бош соврин учун кортга чиқади 0 13:54Prezident Kubogi. Бугун 3-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз 0

05 ноя 17:17
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Прагада МОҚАнинг XXII Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади

Чехия пойтахти Прагада Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг XXII Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Унда Ассоциацияга аъзо барча – 206 та Миллий олимпия қўмиталари вакиллари, Халқаро ва қитъа Олимпия қўмиталари раҳбарлари, Бутунжаҳон спорт федерациялар ва Ассоциациялар мутасаддилари иштирок этишди. Мамлакатимиз номидан Миллий олимпия қўмиталари Ассоциаццияси (МОҚА) Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов қатнашди. 

Хабар бериб ўтганимиздек, Чехияга сафари давомида Ойбек Омиловичнинг бир қатор Халқаро спорт ташкилотлари, федерация ва Ассоциациялар раҳбарлари билан учрашуви белгилаб қўйилганди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби ХОҚ қошидаги “Олимпия Бирдамлиги” дастури директори Пере Миро, Халқаро сузиш федерацияси (FINA) Президенти доктор Хулио Сесар Маглионе, Бирлашган Кураш дунёси (UWW) Президенти Ненад Лалович, Кураш халқаро Ассоциацияси (IKA) Президенти Ҳайдар Фармон, Халқаро қиличбозлик федерацияси Бош котиби Эммануэль Катсиадакис, Халқаро гимнастика федерацияси Президенти Моринари Ватанабе, ушбу федерация Бош котиби ўринбосари Николас Буомпан, Халқаро енгил атлетика федерациялари Ассоциацияси (IAAF) биринчи вице-президенти Сергей Бубка ва бошқа мутасаддилар билан учрашди.
Албатта бу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Халқаро спорт ташкилотлари, федерациялар ва Ассоциациялар билан ҳамкорлик ришларини мустаҳкамлаш, жаҳон спорти мутасаддиларини юртимизга таклиф этиш, ўзбек спортниниг бугунги кундаги салоҳиятини дунёга танитишдан иборат эди.
ХОҚ қошида фаолият олиб борадиган “Олимпия бирдамлиги” дастури олимпия оиласининг энг нуфузли ташкилотларидан ҳисобланиб бутун дунёда олимпизм ғояларини тарғиб этишда Миллий олимпия қўмиларига яқиндан ёрдам бериб келади. Ушбу дастур директори Пере Миро билан бўлиб ўтган учрашув чоғида алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик доирасини кенгайтириш борасида фикр алмашилди.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва “Олимпия бирдламлиги” дастури ҳамкорлиги натижасида спорт кадрлари малакасини ошириш йўлида мамлакатимизда бир қатор ўқув-тренинглар, техник курслар ва семинарлар мунтазам ташкил этиб келинмоқа. Ортда қолган давр мобайнида МОҚ Халқаро олимпия қўмитаси ёрдамида бадиий ва спорт гимнастикаси, қиличбозлик, баскетбол, спорт курашлари, таэквондо, дзюдо, енгил атлетика, сузиш, волейбол, от спорти, фигурали учиш, ўқ отиш ва бошқа спорт турлари мутахассислари учун 40 дан зиёд ўқув курслари ташкил этди.

Қолаверса, “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ва келажаги порлоқ спортчиларига ҳар Олимпия циклида махсус стипендиялар ажратилиб келинмоқда. Бу ҳам ўз навбатида олимпия терма жамоаси аъзоларига қўшимча рағбат бўлиб хизмат қилиб, уларни янгидан янги марралар сари одимлашларида туртки бўлмоқда. Жаноб Пере Мире ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби ўртасидаги учрашувда ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш, ўзаро янги дастур ва лойихаларни амалга ошириш масаласида келишувга эришилди.

Халқаро сузиш федерацияси (FINA) Президенти доктор Хулио Сесар Маглионе эса жорий йилнинг сентябрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтган сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати юқори савияда ташкил этилганлигидан мамнун эканлигини яширмади. Тошкент спортнинг ушбу тури бўйича бундан-да нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилиш қудратига эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
Қитъа чемпионати бизга синов тариқасида берилганлиги ва Ўзбекистон бу синовдан муваффақиятли ўтганлигини билдирар экан, доктор Маглионе бундан буён энди жаҳон миқёсидаги мусобақалар мезбонлигини ҳам ҳеч иккиланмасдан пойтахтимизга бериш мумкинлиги хақида гапирди.
Бирлашган Кураш дунёси (UWW) раҳбари Ненад Лалович ушбу ташкилот Президентлигига айнан Тошкентда сайланланганини фахр билан эсга олди. 2014 йилнинг 7 сентябрь куни пойтахтимизда Бирлашган Кураш усуллари Халқаро Федерацияси (FILA) нинг Конгресси ўтказалиб, унда ташкилот номини Бирлашган Кураш Дунёси (UWW) га ўзгартириш хақида қарор қабул қилинган ва сербиялик Ненад Лалович унга Президент этиб сайланганди. Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг энг фаол аъзоларидан ҳисобланади. 2000 йилдан бери бирорта ёзги Олимпия ўйинлари йўқки спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари совриндорлар сафидан жой олмаган бўлсалар. Лалович мамлакатимизда спортнинг ушбу тури келажагига юқори баҳо берар экан, Токио 2020 Олимпия ўйинларида ҳам ўзбекистонлик спортчилардан энг юқори натижаларни кутаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Маълумки, жорий йилнинг 2 октябрида муҳтарам Президентимизнинг “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари эълон қилинди. Миллий спортимиз тараққиёти ва уни бутун дунёда янада оммавийлаштириш йўлида имзоланган ушбу тарихий хужжат хақида Кураш халқаро Ассоциацияси (IKA) Президенти Ҳайдар Фармон ҳам тўлқинланиб гапирди.
Кураш халқаро Ассоциацияси бугунги кунда сайёрамизнинг бешта қитъасидаги 129 та миллий федерацияни бирлаштирган. 2017 йил 20 сентябрда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 36-Бош Ассамблеясида Кураш миллий спорт тури тарихда илк бор XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди. Кураш халқаро Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси курашни халқаро спорт мусобақалари ва турнирлари дастурларига, келгусида эса Олимпия ўйинлари дастурига ҳам киритиш бўйича фаол тадбирларни амалга оширмоқда. Ҳайдар Фармон билан ташкил этилган учрашув чоғида Кураш спорт турини бутун дунёда янада ривожлантириш, келажакда уни олимпия оиласига киритиш хақида фикр алмашилди.
Жаҳон спортининг тирик афсонаси Сергей Бубка яқин орада Тошкентга ташриф буюриши, бундан 3 йил аввал ўзи биринчи ғиштини қўйиб берган пойтахтимиздаги замонавий енгил атлетика мажмуаси ва спорт базасини шахсан ўзи кўздан кечириш нияти борлигини изхор қилди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, Ойбек Касимовнинг Чехияга сафари анчагина самарали бўлди. Юқорида келтириб ўтилган учрашувлардан ташқари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби шунингдек, бир қатор Миллий олимпия қўмиталари Президентлари ва Бош котиблари билан ҳам суҳбатлашди. Жумладан Россия Миллий олимпия қўмитаси Президенти Александр Жуков, Қатар Миллий олимпия қўмитаси Президенти шахзода Джоан бин Хамад бин Халифа Ал Тани, Қозоғистон, Грузия, Қувайт ва Туркманистон Миллий олимпия қўмиталари Бош котиблари билан музокаралар олиб борди.
Прагадаги Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг XXII Бош Ассамблеяси эса ўз ишини якунлади. Олдинда бизни қатор нуфузли халқаро мусобақалар кутиб турибди. 2018 йилнинг ўзида Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари, Аргентинада III ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади ва уларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта делегация билан иштирок этади.

Ушбу мусобақалар энг аввало Токио 2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун тайёргаралик вазифасини ўтаб беради. Ишонамизки, Чехия пойтахтида жаҳон спортининг энг нуфузли ташкилотлари, Халқаро спорт федерация ва Ассоциациялари билан ўрнатилган ҳамкорлик ришталари, олиб борилган музокара ва учрашувлар юртимиз спортчиларининг Олимп шоҳсупасига кўтарилишига замин яратади ва бу борада албатта ўз самарасини беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг