UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

06 май 15:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Профессионал боксда ўзбекистонлик биринчи чемпион - "Қирол Артур" ҳақида

Сир эмаски, бокс Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт турига айланиб бормоқда.

Спортчиларимиз ҳаваскор рингда ўз «гегемонлигини» ўрнатишга эришди. Шунингдек профессионал боксда ҳам йигитларимиз яхшигина натижаларни қайд этиб бормоқдалар. Ўзбек боксида аввалдан Руслан Чагаев, Муҳаммадқодир Абдуллаев сингари юлдузларимиз бўлган. Лекин, шундай боксчи борки, у ўзбек боксида туб бурилиш ясай олган. "Қирол Артур". Бу ном ХХ асрнинг сўнги декадаси ва ХХI асрнинг дастлбки йилларида бутун дунёга машҳур бўлган. Мустақил Ўзбекистонга профессионал боксда дастлабки олтин камарни олиб берган, ўзбек бокси афсонаси -  Артур Григорян. 

Болалиги, боксга кириб келиши, ҳаваскор бокс

Артур Григорян 1967 йилнинг 20 октябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг ота-онаси 1966 йилда Тоғли Қорабоғда қаттиқ зилзила рўй берганидан сўнг, Тошкентга кўчиб келади. Григорян ёшлигидан боксга қизиқади. Бўлажак чемпион спортнинг ушбу тури билан ўн бир ёшида Лив Ахмеджанов қўл остида шуғулланишни бошлайди. Унинг боксдаги дастлабки йирик ғалабаси 1990 йилга тўғри келади. Артур ўша йили АҚШда ташкил этилган "Яхши ният ўйинлари" мусобақада чемпионликка эришган. Чемпионлик йўлида кейинчалик профессионал боксда чемпионликка эришган Шейн Мосли ва Хулио Гонсалес каби машҳур номларни мағлуб этган. 1991 йилда Сидней мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди. 1992 йилда Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги турнири ғолиблигини қўлга киритади. Лекин, Барселона-1992 Олимпиадасида омади юришмайди ва медалсиз қайтишга мажбур бўлган. Артур шундан сўнг ҳаваскор боксни ташлаб профессионал рингга ўтади. 

Профессионал бокс

Григорян профессионал боксга 1994 йилда кириб келади. “Universum Box Promotion” компанияси билан шартнома имзолайди ва жангларга Клаус-Петер Коля бошчилигида тайёргарлик кўришни бошлайди. Унинг профида дебют жанги 1994 йил 10 апрель санасида Германияда ташкил қилинади, ўша жангда унга америкалик Хуан Туббс рақиблик қилади. Жангнинг бошидан устунликни қўлга олган Артур иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратади. Григорян шиддат билан профессионал боксга киришда давом этади, уч ойнинг ичида тўрт бор рингга кўтарилади ва туркиялик Центурк Ўздеримни мағлуб этиб, Германия чемпионлигини қўлга киритади. 2005 йилнинг 1 апрелида боксчи ҳаётида яна бир унутилмас воқеа юз берди. Шу куни у енгил вазнда WBO Intercontinental камари учун рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжанланган жангда Артур рақибини саккизинчи раундда нокаут қилиб, ушбу камарини қўлга киритади. 

Жаҳон чемпионлиги учун жанг

Кетма-кет ёрқин жанглар ва ғалабалар Артурга вакант бўлиб турган WBO камари учун рингга чиқиш имконияини тақдим этди. 1996 йилнинг 12 апрель санасида Германиянинг Гамбург шаҳрида WBО камари учун венесуэлалик Антонио Риверага қарши  рингга кўтарилди. Бу унинг профессионал боксдаги ўн тўққизинчи жанги эди. Шиддатли ва қизиқарли кечган жанг тўлиқ ўн икки раунд давом этди ва ҳакамлар бир овоздан Григоряннинг ғалабасини эълон қилишади. Шу тариқа қаҳрамонимиз WBО чемпионлик камарини қўлга киритади. Бу ғалаба нафақат Григоряннинг ғалабаси эди, балки бутун Ўзбекистонинг ҳам ютуғи эди. Артур шу тариқа Ўзбекистон тарихида профессионал боксда биринчи олтин камарни қўлга киритган боксчи сифатида тарихга кирди.


Кейинги фаолияти

Григорян WBO камарини қўлга киритганидан сўнг 17 бор мазкур унвонни муваффақиятли ҳимоя қилди. Камарни ҳимоя қилган жангларида Стефано Зоффа ва Рауля Бальби каби кучли боксчиларни ҳам таслим қилди. 2004 йилнинг 3 январида ўн саккизнчи ҳимоя жангини ўтказди. Бу сафардаги рақиби WBА камари соҳиби, мағлубият нималигини билмай келаётган Аселино Фрейтасэди. Тўқнашув енгил вазнда бирлаштирувчи жанг бўлган. Григорян ва Аcэлино мухлисларга жуда қизиқарли жанг намойиш этиб беришади. Учрашув тўлиқ ўн икки раундга чўзилади. Лекин, жанг давомида Артур тўрт бор нокдаунга учрашга мажбур бўлган. Жанг якунланганидан сўнг ҳакамларнинг барчаси бир овоздан (115-108, 116-107, 116-107) Фрейтаснинг ғалабасини эълон қиладилар. Шу тариқа, "Қирол Артур" фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Камарни бой берганидан сўнг ҳамюртимиз яна икки бор рингга кўтарилади ва шундан сўнг қўлқопларини михга илганини маълум қилган.


Мураббийлик фаолияти

2004 йил фаолиятини якунлаганидан сўнг Григорян мураббийлик ишини бошлайди. У ўзига қадрли бўлиб қолган “Universum Box Promotion” клубида маҳоратини ёшларга ўргатишни бошлади. У мураббийлик фаолияти давомида бир қанча кучли боксчиларни тайёрлаб берган. Буларга Денис Бойцов, Себастьян Збик, Рахим Чахкиев ва Руслан Чагаевни мисол келтиришимиз мумкин. Бундан ташқари, Германия терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб борди. 


Эришган натижалари

Ҳаваскор бокс

Яхши ният ўйинлари чемпиони (1990)

Жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби (1991)

Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги чемпиони (1992)

Барселона олимпиадаси иштирокчиси (1992)

384 та жанг 361 та ғалаба, 23 та мағлубият


Профессионал бокс

WBO Intercontinental  камари соҳиби (1995)

WBО камари соҳиби (1996)

39 та жанг, 38 ғалаба, 1 мағлубият


Давлат мукофотлари

СССРда хизмат кўрсатган спортчи(1991)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи

"Меҳнат шуҳрати" Ордени (1996)

"Ўзбекистон белгиси" (1997)

"Ўзбекистон ифтиҳори" (1998)


Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
06 май 15:59:51
sport_expert
barcha davrlar uchun prof boksimizninig eng kuchli bokschisi
   
07 май 21:19:56
Xamdam
Хакикий узбек афсонаси !
   
06 май 23:14:04
Xusniddin94724
Mana bokschilarimizga motivatsiya.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг