UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0

11 апр 10:34
Янгиликлар

Кураш

Прокурор кубоги минг-минглаб ёшларни қамраб олмоқда

Теглар :  КурашПрокурор
Халқаро спорт майдонларида қўлга киритлаётган ютуқларимизнинг так замини оммавий спортга берилаётган эътиборнинг маҳсулидир.

Куни кеча Тошкентдаги “Соғбон” кураш залида 2006-2007 йилларда тўғилган ўсмир-ёшлар ўртасида ўтказилган кураш мусобақаси ҳам бўлғуси чемпионлар камолоти йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди. 

Тошкент шаҳар кураш федерацияси ва Олмазор туман прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақа пойтахтимизнинг ёш курашчилари, айниқса Соғбон кураш мажмуаси атрофидаги маҳалла ёшлари учун чинакам спорт байрами бўлди.

-Тошкент шаҳар прокурори, пойтахт кураш федерацияси раисининг қарори билан март-май ойлари шаҳримиздаги туманларнинг деярли барчасида ана шундай мусобақалар ўтказилиши белгиланган. Бугунгача Сергели, Юнусобод, Шайхонтоҳур туманларида “Прокурор кубоги” беллашувлари ўтказилди. Ушбу мусобақалар асносида пойтахтимиздаги 5000 нафардан ошиқ ёшларни оммавий спорт мусобақаларига бевосита жалб этиш, минг-минглаб ўсмирлар қалбида миллий спортимизга қизиқишни оширишга қаратилган. Шу ўринда айтиш жоизки, Тошкентдаги 12 та умумтаълим мактабларига ишсиз юрган кураш тренерлари мураббийликка жалб қилинди. Улар кураш гиламлари билан таъминланди. Янги ташкил қилинган кураш тўгаракларида шуғулланиш истагини билдирган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, эътибор талаб ёшларни машғулотларда бепул шуғулланиши назарда тутилган. Бундан ташқари,  яқин вақтда пойтахтимизда кураш билан шуғулланаётган ёшларни кураш яктаклари билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги мусобақаларнинг аҳамиятли томони шундаки, Олмазор туман прокуратурасининг саъйи-ҳаракати билан “Соғбон” кураш залининг атрофи, унинг ички ва ташқи кўриниши таъмирланди, кукаламзорлаштирилди. Натижада ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар мухайё этилди, -дейди Тошкент шаҳар кураш федерацияси ижрочи директори Тўлқин Рўзиев.

“Соғбон”даги кураш баҳслари ҳақида шуни айтиш лозимки, беллашувларда 130 нафарга яқин ёшлар 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Муросасиз баҳслар якунига кўра, ўғил болалар 42, 50, 55, 60, +60 кг вазнларда, қизлар эса 40 ва 48 кг.да курашишди. Ўз вазнларида Ғиёс Жуманазаров, Анвар Эшпўлатов, Акобир Зоиров, Темур Жўрахонов, Бекзод Ўктамов, Лазиз Асқаров, Жавоҳир Маликов, Дилмуҳаммад Алиахматов, Хумоюн Неъматов, Бобур Йўлдошев, Суғдиёна Баҳодирзода, Севинч Мамашариопва, Фотима Умурзоқова ва Вазира Қўлмаматова ғолиб ва совриндор бўлишди.

Мусобақа совриндорлари Тошкент шаҳар кураш федерацияси, Олмазор туман прокуратураси ва хомийлар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ҳамда совғалар билан тақдирланди.

Мутасаддиларнинг билдиришича, “Прокурор кубоги” мусобақасининг кейинги баҳслари 16-17 апрель кунлари Бектемир туманида ўтказилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг