UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0

15 июл 16:49
Янгиликлар

Бошқалар

ҚАБУЛ-2019: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қанча абитуриент ҳужжат топширди?

Айни кунларда барча олий таълим муассасаларида янги 2019-2020 ўқув йилига қабул жараёни қизғин давом этмоқда.

Бугун абитуриентлар учун ҳужжат топширишнинг сўнгги куни. Шу боис барча олий таълим муассасаларида бўлгани сингари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам қабул жараёни авж палласига чиққан.

Бизни қизиқтирган саволларга қабул комиссияси масъул котиби, иқтисод фанлари номзоди, доцент Комилжон Зиёдуллаев жавоб берди.


Қайси йўналишларга ҳужжат қабул қилинмоқда ва қабул учун қанча квота ажратилган?

2019-2020 ўқув йили учун мазкур таълим даргоҳида олтита йўналишга ҳужжат қабул қилинмоқда. Булар:

- Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт;

- Психология (спорт);

- Маркетинг (спорт):

- Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича – 28та спорт тури);

- Жисмоний тарбия ва спорт менежменти;

- Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига 2019-2020 ўқув йили учун кундузги бўлимга 1 105 нафар, сиртқи бўлимга эса 600 нафар талаба қабул қилинади. Яна бир эътиборга молик жиҳат, сиртқи бўлимга ҳужжат топширишда абитуриентлардан маълум муддатлик меҳнат стажи талаб қилинмайди.

Бугунгача қанча абитуриент ҳужжат топширди?

14 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига жами 8 279 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Агар ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, 2018-2019 ўқув йили учун 5 600 нафар абитуриент ҳужжат топшириб, ўз омадини синаб кўрган. Бугун сўнгги қабул куни, тахминларга кўра бу борадаги кўрсаткич 9 мингтага етиши мумкин.


Янги йўналишлар ҳақида

2019-2020 ўқув йилидан эътиборан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги – спорт маркетинги йўналиши очилмоқда. Ҳеч кимга сир эмас, спорт – бу катта бизнес, дунёда жуда катта маблағ айланаётган ва миллиардлаб фойда келтираётган соҳалардан бири. Спортнинг бу даражага чиқиши эса кўп жиҳатдан маркетингга боғлиқ. Афсуски, бизда айнан спорт маркетинги сезиларли даража оқсамоқда. Спорт федерациялари ёки футбол клублари фаолияти асосан ҳомийлар томонидан ажратиладиган маблағларга боғлиқ. Спорт ташкилотлари ўзларига ҳомий жалб қилиш, қўшимча маблағ ишлаб топиш борасида айтарли ишламаяпти. Сабаби, бу борада етук мутахассислар, малакали кадрларга эҳтиёж бор. Маркетинг соҳасини яхши тушунган мутахассислар спортдан йироқ ёки спортни тушунганларнинг маркетингга “тиши ўтмайди”. Шуларни инобатга олган ҳолда университет қошида Спорт маркетинги йўналиши очилди. Мазкур йўналишга жами 25 нафар талаба (шундан 17таси ўзбек, 8таси эса рус гуруҳига) қабул қилинади.

Яна бир янги йўналиш – спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш бўлиб, ушбу йўналишга ҳам 25 та квота ажратилган. Бу ерда ҳам ўзбек гуруҳига 17 нафар, рус гуруҳига эса 8 нафар талаба қабул қилинади.


Бундан ташқари, спорт турлари бўйича ҳам янги ўқув йилидан эътиборан учта янги йўналиш очилмоқда. Булар – триатлон, биатлон ҳамда сўнгги вақтларда юртимизда жадал оммалашиб бораётган хоккей йўналишларидир. Бу йўналишлар учун ажратилган квоталарга келсак, биатлон гуруҳига 15 та талаба (шундан 8 таси ўзбек гуруҳига, 7 таси рус гуруҳига) қабул қилинади. Триатлонда ҳам худди шундай ҳолат. Фақатгина хоккей йўналишига 20 та квота ажратилган бўлиб, шундан 12 та талаба ўзбек, яна 8 таси рус гуруҳига қабул қилинади.


Имтиҳонлар қандай бўлади?

Маълумки, ўтган йилдан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт йўналишига қабул жараёнида тест шаклидан воз кечилди. Бироқ, бу мазкур таълим даргоҳида имтиҳон тўлиқ махсус жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказилади, дегани эмас.

Тўғри, спорт фаолияти ҳамда мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт йўналишида барча имтиҳонлар махсус жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказилади.

Аммо, қолган йўналишларда қисман ёки тўлиқ тест шакли сақланиб қолган. Яъни, психология, спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт менежменти йўналишларида биринчи блокда биология, учинчи блокда она тилидан тест топширилса, иккинчи блокда махсус жисмоний тайёргарлик кўздан кечирилади.

Фақат маркетинг йўналишидагина имтиҳон тўлиқ тест шаклида ўтказилади. Яъни, бу йўналишда абитуриентлар математика, инглиз ва она тилидан тест топширади.


Отабек ЭШМАМАТОВ, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг