UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0

17 фев 16:24
Янгиликлар

Тадбирлар

Қамаши туманида спорт байрами

Мазкур оммавий спорт мусобақаларининг жорий йилги биринчи мавсуми, яъни кўчалараро маҳалла босқичи бошланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–201-сон қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг мавсумий босқичларида минглаб ёшлар маҳорат ва иқтидорларини намойиш этмоқда. Асосийси, жисмоний тарбия ва спортга бўлган оммавийлик ошяпти. 

Мазкур "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг жорий йилги биринчи мавсуми яъни, кўчалараро маҳалла мусобақалари босқичи бошланмоқда. 

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани марказидаги 2-сонли спорт мактабида ҳам "Беш ташаббус олимпиадаси"га старт берилиши ҳамда март ойидан мактаб ўқувчилари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун "Мактаблар лигаси" спорт мусобақасининг сектор босқичи бошланиши муносабати билан тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Қашқадарё вилоят спорт бошқармаси, Қамаши туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман биринчи ва 2-сонли спорт мактаби ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда 400 нафардан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этишди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов ҳамда 2-сонли спорт мактаби директори Шербек Соатов "Беш ташаббус олимпиадаси" беллашувлари бошланиши билан барчани қутлаб, иштирокчиларга омад тилашди. 

Шундан сўнг, спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда тумандаги кўплаб маҳалла ёшлари иштирокида футбол, стол тенниси, армрестлинг, волейбол, шахмат, кураш каби спорт турлари бўйича ўзаро беллашувлар ташкил этилди.

Спорт мактаби директори Шербек Соатовнинг таъкидлашича, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги спорт турлари бўйича беллашувлар белгиланган дастур-режага мувофиқ, боқичма-босқич йил давомида ўтказилади ва бунинг учун етарлича шарт-шароитлар мавжуд.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг