UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0

14 янв 12:05
Янгиликлар

Кураш

Қамашида кураш бўйича туман очиқ биринчилигида ғолиблар маълум бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  КурашҚамаши
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида кураш бўйича 2003-2004-2005-2006-2007-2008-2009 туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини саломатлигини мустаҳкамлаш йили ва 14 Январ - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳамда туманда кураш спорт турини оммавийлигини янада ривожлантириш мақсадида   Қашқадарё вилояти Давлат Хавфсизлик Хизмати Чироқчи туман бўлими ва Қамаши туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада тумандаги спортчилар ва Қарши шаҳри, Китоб тумани, Шаҳрисабз шаҳри, Яккабоғ туманларидан уч юз олтмиш нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишди.

Мусобақа очилиш маросимида туман ҳокимлиги маъсул ходими Шербек Соатов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда спортга бўлган эътиборлари ҳамда спорт соҳасида олиб борилаётган бир қатор ишлар юзасидан тўхталиб ўтди ва шундан сўнг, мусобақа иштирокчиларга омад тилади.    

Юқори савияда ташкил этилган туман очиқ биринчилиги мусобақасида спортчи ёшлар ўн етти вазн тоифаларида кураш гиламида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Қизиқарли баҳсларга бой бўлган кураш мусобақасида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан тайинланган мусобақа ҳакамлари байрамона ташкил этилган ёш полвонлар беллашувида одилона олиб бориши кураш иштиёқмандларининг олқишига сазавор бўлишди. 

Туман очиқ биринчилиги мусобақаси ғолиблари:

24 кг. 1. Алпомиш Эсанов (Қамаши туман БЎСМ)

27 кг. 1. Юсуфбек Овлақулов (Қамаши туман БЎСМ)

30 кг. 1. Адҳамбек Тўйчиев (Қамаши туман 47-мактаб)

33 кг. 1. Жавоҳир Чориев (Қамаши туман 47-мактаб)

36 кг. 1. Воҳид Шойдуллаев (Қамаши туман 41-мактаб)

38 кг. 1. Ҳусниддин Худойназаров (Қамаши туман 80-мактаб)

40 кг. 1. Сардорбек Оролов (Китоб туман БЎСМ)

44 кг. 1. Беҳрўз Шокиров (Қамаши туман 40-мактаб) 

46 кг. 1. Маҳмуд Мирзамуродов (Китоб туман БЎСМ)

48 кг. 1. Шоҳжаҳон Йўлдошов (Китоб туман БЎСМ)

+48 кг 1. Жаъфарбек Жумаев (Китоб туман БЎСМ)

50 кг 1. Олтибой Элбоев (Қамаши туман 41-мактаб)

55 кг 1. Мардон Тураев (Қамаши туман Китоб туман БЎСМ) 

60 кг 1.Шерзод Суюнов (Қамаши туман 8-мактаб)

65 кг 1.Сардорбек Тошниёзов (Қарши шаҳри, кураш маркази) 

71 кг 1. Яҳё Нурматов (Қамаши туман БЎСМ)

+71 кг 1. Доудбек Авазов(Қарши шаҳри, кураш маркази)


Умумжамоа ҳисобида (мусобақа ғолиблари кўрсатгичи бўйича) жамоалар қўйидаги ўринларни қўлга киритишди.

1-ўрин Китоб туман БЎСМ

2-ўрин Қамаши туман БЎСМ

3-ўрин Қамаши туман 47-мактаб

3-ўрин Қарши шаҳри, кураш маркази

4-ўрин Қамаши туман 41-мактаб

Мусобақа якунига етгач,мусиқа садолари остида тақдирлаш маросими ташкил этилди. Ғолиб ва совриндорлар Қашқадарё вилояти Давлат Хавфсизлик Хизмати Чироқчи туман бўлими, Қамаши туман ҳокимлиги ҳомийлигида қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда медаль ва диплом билан мукофотлашди.

Бекзод ШОТЎРАЕВ, Қамаши туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари:

- Кураш бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақасининг юқори савияда ўтказилиши ёшларимизнинг спортга, кураш турларига,курашга бўлган қизиқиши ортиши хизмат қилди, деб ўйлайман. Туман марказида қад ростлаган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўтган йили фойдаланишга топширилди. Спорт мактабимиздаги катта ўлчамдаги муҳташам спорт залида энди ҳар қандай белашувларни ўтказиш имконияти яратилган.                                            

Мазкур мусобақанинг муносиб тарзда ўтишида Қашқадарё вилояти Давлат Хавфсизлик Хизмати Чироқчи туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида тайёргарлик ишларини олиб бордик. Албатта, ташкилотчиларга, ҳакамлар ҳайъатига, барча мусобақа иштирокчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Туманимиздаги спортсевар ёшларимиз бугунги мусобақада вилоятимизнинг туман (шаҳар)ларидан ташриф буюрган номдор ёш полвонларининг ажойиб чиқишларидан намуна олишди, қайсидир маънода спортнинг омммавийлиги таъминлайди, ўсмирлар ва ёшларимизнинг спортга бўлган меҳрини яна ҳам оширади.

Собит Бўриев: Китоб туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби кураш мураббийи:

- Мусобақа юқори савияда ташкил этилган,бунинг учун ташкилотчиларга шогирдларимиз номидан раҳмат. Миллий спорт туримиз бўлган кураш бугун нафақат вилоятимизнинг чекка ҳудудларида балки Қамаши туманида ҳам ривожланиб улгурганига бугунги белашувларда давомида ҳам исботлаб турибди. Вилоятимиз ёш полвонлари ҳам нуфузли ва ҳалқаро мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишмоқда. Бугунги туман очиқ биринчилиги мусобақасида деярли барча вазнларда тушган шогирдларимиз барча рақибларини енгиб чемпион бўлишди, бундан хурсандмиз. Ушбу мусобақада муносиб иштирок этиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритдик.

OLAMSPORT сайти мухбири, Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош инспектори Фахриддин ЧОРИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг