UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

29 дек 13:23
Янгиликлар

Бошқалар

Қашқадарёда ҳам «Янги йилга спорт билан!» оммавий спорт фестивали бошланди

Қашқадарё вилоятининг барча туман(шаҳар)ларида 2020 йил 30 октябрдаги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида «Янги йилга спорт билан!» шиори остида оммавий спорт фестивалига старт берилди.

Қарши шаҳрида жойлашган марказий теннис корти шахмат мусобақаларига мезбонлик қилди. Унда 40 нафарга яқин ўғил-қиз иштирок этди. Якуний натижаларга кўра мусобақа ғолиб ва совриндорлари вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Қарши олимпия захиралари коллежида эса вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ходимлар ва аҳоли иштирокида спортнинг арқон тортиш, тош кўтариш ва армрестлинг турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Бу мусобақаларда 120 нафарга яқин иштирокчи фаол қатнашди ҳамда ўз кучларини яккалик ва жамоавий баҳсларда синовдан ўтказишди.

Оммавий спорт фестивали дастуридан ўрин олган стритбол ва Workaut йўналишларида 50 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг