UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 мар 16:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Қашқадарёда Наврўз тантаналари ёхуд совринга қўйилган “Ласетти” ва “Спарк”! ФОТОГАЛЕРЕЯ

Наврўз шодиёналари юртимизнинг барча шаҳару қишлоқларида, овулларида шоду-хуррамлик билан давом этмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Китоб туманининг тоғ ён бағрида шойлашган Қайнар қишлоғи адирликларида Наврўз тантаналари ҳар қачонгидан-да шодумонликда  ўтказилди.

Эрта тонг, ҳали кекса Қуёш заминга заррин нурларини ёймасдан бурун, ёшу кекса сайилгоҳ томон ошиқмоқда. Боиси, бугун бу қирларда Наврўз бўлади, Наврўзда кураш бўлади, кўпкари бўлади, полвонлар кураш тушиб, курашга ошиқ одамларнинг олқишини олади. Чавондозлар от ўйнатиб, кўпкарига киради, солимниям зўрини олиб, элини орини орқалайди. 

Шундай бўлди ҳам. Адирликларда ўрнатилган ўтовлар атрофида давра солиб, Наврўзга атаб момолар айтган ўлан-лапарлар, саҳнада янграган куй-қўшиқлар Наврўзга келган барча-барчанинг кўнглини Қуёш мисол ёритгани бор гап. Бир ёнда дарбозлар дор устида рақсга тушаётган бўлса, яна бир ёнда арқон тортиш. Бир сўз билан айтганда қадриятлар яна бир бор қадр топган кун.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, ташкилот ва корхоналар ташаббуси билан ўтказилган мазкур тантана, айниқса, миллий спорт турларимиз саналаган кураш ва кўпкари билан янаям жозибали бўлди. Минглаб кураш шайдолари мухлислигида ўтган кураш баҳсларида ғолиблар қимматбаҳо совғаларга эга чиқишди. 

Мутлоқ ғолиблик учун  ўтказилган беллашувда ғузорлик Шерали Жўраев  китоблик Камол Холмаматовни ҳалол йиқитиб, Президент соврини – “Спарк” автомобили соҳибига айланди. Улоқ-кўпкари беллашувлари ҳам қизигандан қизиди. Ҳатто қўшни Қозоғистон давлатидан ташриф буюрган чавондозлар ҳам бор маҳоратларини ишга солиб, улоқни якка айришга муваффақ бўлишди. 

Кўпкарида ҳам ҳар бир солимга қимматбаҳо совғалар қўйилиб, от ва чавондознинг зўрлари тўдан улоқни айриб, белгиланган марра чизиғига обориб ташлаверди, совғаларга эга бўлаверди. Кўпкари шинавандалари эса, ўтириб эмас, тик туриб, зўр иштиёқ ва қизиқиш билан томоша қилишди. Ғолиб чавондозларни олқишлашдан чарчашмади ҳам. 

Ниҳоят, улоқ-кўпкарида ҳам от билан йигитнинг зўрини аниқлаш пайти келди. “Улоқни ташла ўртага, тақимга ўрамайсан, якка айирасан, ҳалол ташлайсан”, деган ҳайқириғидан сўнг кўпкари янаям шиддатли тус олди. Ниҳоят, шаҳрисабзлик чавондоз Сирожиддин Жовлиевга тенг келадигани топилмади. У “Фонар” лақабли оти билан улоқни юзлаб отлар орасидан якка айирди. 

Шундай қилиб, Сирожиддин Жовлиев Президент соврини - “Ласетти” автомобилини мукофот сифатида қабул қилиб олди. Китоб туманида ўтган ушбу Наврўз тантаналарида Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, йиғилганларни баҳор байрами  билан самимий қутлади.

Жойларда баҳор байрами - Наврўз тантаналари давом этмоқда. Наврўз - янги кун, яшариш фасли қутлуғ бўлсин!  

Илҳом РАҲМОНОВ, Китоб туманидан махсус тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг