UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0

10 авг 18:11
Янгиликлар

Футбол

Қатар – Ўзбекистон ўйинини баҳрайнлик Иброҳим Абдулнаби бошқаради

2018-йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига учинчи саралаш босқичининг “А” гуруҳи 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь куни сафарда Қатарга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу ўйинни баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув бош ҳаками сифатида ФИФА рефериси  Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад Жафаар Муҳаммад Салмон ва Наваф Шахин Ҳалифа  Муса ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифаси Абдулҳусин Жамил Жумага юклатилди. Ҳакамлар назоратчиси фаластинлик Микаэль Ҳанания бўлса, комиссар – Чин-Фан Чуанг (Хитой Тайпейи).

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 6 сентябрь, Доҳа шаҳридаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да старт олади.

Жаҳон чемпионати–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Самвел Бабаян мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни навбатдаги йиғинга киришади.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Буркина-Фасо термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур ўйин “Пахтакор” стадионида, соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 авг 18:40:29
erkin
Қизиқ, Ўзбекистон билан бирон араб командаси ўйнаса Туркманистонлик судьяни рефери қилиб қуйишармикан? Булар нима қилишаяпти Қатарликлар ҳам араб, баҳрейнликлар ҳам
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг