UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 авг 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қаторасига тўртта жангни нокаут билан якунлаган "панчер" Камару Усманга "вызов" ташлади

Якшанба тонгида Хьюстонда ўтган UFC 265 турнирида қаторасига тўртинчи муддатидан аввал қозонилган ғалабасини тантана қилган Висенте Луке дивизион чемпионини октагонга чорлади.

Яримўрта вазн тоифасида нигериялик Камару Усман чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

"Леон Эдвардсдан олдин чемпионлик жангида октагонга чиқишга лойиқманми ёки йўқ, очиғи, буни билмайман. Лекин шуниси аниқки, айни пайтда яримўрта вазнда мухлисларбоп жанг намойиш этаётганлар орасида яққол ажралиб турибман. Мен ҳар бир жангимни муддатидан аввал якунлаяпман. Аммо, ҳали чемпион билан жанг қилмаган ТОП-5даги ягона жангчи ҳам айнан менман. Нималарга қодир эканимни исботлаб улгурдим, деб ўйлайман. Олдинда Камару Усманни Колби Ковингтонга қарши жанг кутмоқда. Ишончим комил, у бу жангда ғалаба қозонади. Кейинги рақиб эса мен бўлишим керак", - деди Луке.  

Эслатиб ўтамиз, Висенте Луке ўтган куни Майкл Кьесани биринчи раунднинг ўзида мағлубиятга учратган эди. Камару Усман - Колби Ковингтон жанги эса 6 ноябрь куни Нью-Йоркда ўтказиладиган UFC 268 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
11 авг 18:45:48
Mironsho Jabborov
Yana bitta jang qil keyin Kamar un jangga yetarli bolasan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг