UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

02 ноя 18:11
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбоз қизларимиз жаҳон Кубоги босқичида 2 та медалга эга чиқишди

Корея Республикасининг Пусан шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтказилмоқда.

Қизлар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Гулистан Пердибаева бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалгача муваффақиятли иштирок этган Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари ғолиби финал остонасида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони хитойлик Симао Панга 14:15 ҳисобида имкониятни бой берди ва учинчи ўринни эгаллади.

Бугун эса қизлар ўртасидаги жамоавий дастурда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кумуш медалларга эга чиқишди.

Чорак финалда Таиланд, ярим финалда Гонконг жамоаларини мағлуб этган юртдошларимиз финалда мезбонларга 39:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Беллашувларда Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Самира Шокирова ҳамда Аякоз Жумамуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг