UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Ўзбекистоннинг якуний таркиби маълум. Ким нечанчи рақамда ўйнайди? 0 13:43Расман: Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги анонс қилинди 0 13:19Турки ал аш Шайх инглиз футбол клубига сармоя киритиш вариантини кўриб чиқмоқда 0 12:30Водилда катта кураш байрами 0 12:09Sofascore. Футболчиларимиз Канадага қарши учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:40Расман! Руслан Абдуллаевнинг проф боксдаги кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиши айтилди 0 11:02Ислам Махачев Ўзбекистонга ташрифи бўйича пост жойлади (ФОТО) 0 10:34Ҳумоюн Султанов ITF М15 Краньска-Гора турнири чемпионига айланди 0 09:59Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби маълум 0 09:40Таэквондо терма жамоамиз катта таркибда Рим Гран-присида иштирок этади 0 09:03Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa'даги илк жанги санаси маълум — манба 0 08:22Мундиал олдидан биринчи репетиция муваффақиятсиз чиқди, Канадага мағлуб бўлдик 0 19:02Ислам Махачев Топурия — Гэтжи жанги фаворитини айтди 0 18:24Дана Уайт UFC жангчилари маоши борасидаги танқидга кескин жавоб берди 0 17:50Ислам Махачев Макгрегорнинг UFC'га қайтишига муносабат билдирди 0

26 ноя 12:44
Янгиликлар

Қиличбозлик, Фотогалерея

Қиличбозларга спорт анжомлари топширилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Қиличбозлик
Ўзбекистон Қиличбозлик федерациясининг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш, ёш спортчиларимизни тегишли спорт кийимлари (экипировкалари) ва анжомлари билан таъминлаш каби ибратли ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Кеча жойлардаги қиличбозлик бўлинмаларини ва спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга керакли спорт анжомлари, жиҳозлар ва экипировкалар тантанали равишда топширилди. 

Биринчи босқич (жорий йил август ойи)да қиличбозлик федерациясининг жойлардаги минтақавий спорт бўлиммаларига, жумладан Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларига қиличбозлик спорти махсус кийимлари, қиличбозлик йўлакчалари ва бошқа жихозлар берилган эди.

Кеча ҳомийлар томонидан топширилган қиличбозлик спорт анжомлари ушбу бошланган ҳайрли ишнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарканд, Фарғона, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар бўлинмалари, Қиличбозлик миллий клуби вакилларига 19 ном ва турдаги  спорт анжомлари ва жиҳозлари, махсус кийимларнинг ҳадя этилгани, айни муддао бўлди.



Муаллиф - Алимурод Мамадаминов/olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг