UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

06 май 16:08
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Пойтахтимизда "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишланган турнир старт олди

Теглар :  Қиличбозлик
"Хотира ва қадрлаш куни" арафасида Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича мусобақа бошланди.

Пойтахтимиздаги "Пахтакор" стадионида жойлашган қиличбозлик залида "9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2019 йил учун календарь режасига мувофиқ жорий йилнинг 6-8 май кунлари қиличбозлик бўйича Республика Очиқ турнири ўтказилмоқда. 

Мазкур мусобақаларда мамлакатимиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республдикаси ҳамда қўшни Қозоғистондан ташриф буюрган жами 250 нафар спортчи қатнашмоқда. Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси томонидан “Хотира ва қадрлаш куни”ни муносиб нишонлашдан кўзлаган бош мақсад – тинчлигимиз посбонлари бўлган Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги спортга фидойи инсонларнинг қадрига етиш, урушни қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдек эзгу фазилатларни ёш спортчилар онгу-шуурига сингдиришдан иборат. Ишонамизки, бу каби мусобақалар ҳар бир ёш спортчини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат кўрсатиб, жаҳон ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ундайди.


Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг