UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

27 фев 13:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Саблячи ўсмирларимиз Осиёда тенгсиз!

Теглар :  Қиличбозлик
Тошкентда давом этаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги кун дастурлари ортда қолди.

Унда ўсмирлар тоифасида жамоавий йўналишда ғолиблар аниқланди.

Аҳамиятлиси, ўтказилган 3 йўналишнинг барчасида вакилларимиз финал йўлланмасини қўлга киритишди. Финалда эронлик рақибларини 45:32 ҳисобида мағлубиятга учратган саблячи йигитларимиз қитъада тенгсиз эканликларини намойиш этдилар. Шпага бўйича йигитлар, рапира бўйича қизлар дастуридаги финал баҳсларида омад рақиблар томонида бўлди ва жамоамиз ҳисобига ушбу йўналишлардан кумуш медаллар ёзиб қўйилди.

Сабля, йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Эрон
3. Қозоғистон
3. Қувайт

Шпага, йигитлар:
1. Қозоғистон
2. Ўзбекистон
3. Ҳиндистон
3. Қатар

Рапира, қизлар:
1. Гонконг
2. Ўзбекистон
3. Қозоғистон
3. Ҳиндистон

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг