UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0

29 авг 19:43
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Тошкентда ўтказиладиган халқаро турнирлар олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Теглар :  Қиличбозлик
Аввал хабар берганимиздек, сентябрь ойида пойтахтимиз қиличбозлик бўйича иккита халқаро турнирга мезбонлик қилади.

Аввалига 5-8 сентябрь кунлари "Сателлит" халқаро турнири бўлиб ўтса, 9-10 сентябрда Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерацияси очиқ чемпионати ташкил этилади. 

Бугун Республика ихтисослаштирилган гимнастика саройида ушбу мусобақалар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Анжуман аввалида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова ўтказиладиган мусобақалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, турнирларнинг ташкилий жиҳатлари, рейтинг тизими ҳақида гапириб ерди. 

Шундан сўнг Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раисининг ўринбосари Геннадий Пелих ўз фикрларини билдирди. 

"Федерацияда катта ҳажмдаги иш олиб борилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, Ўзбекистонга ушбу рейтинг турнирини ташкил этиш имконияти берилди. Ушбу мусобақалар муҳим рейтинг очколарини тақдим этади. Бундан ташқари, келаси йили ташкил этиладиган лицензион мусобақага тайёргарлик вазифасини ҳам бажаради.

Турнирда иштирок этиш учун АҚШ, Италия, Британия, Россия, Бразилия, Туркия ва бошқа мамлакатлардан қиличбозлар ташриф буюришади. Биз келажакда ҳам шундай нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилишни мақсад қилганмиз", - деди Геннадий Пелих. 

Тадбир давомида Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Игорь Чикинёв, Халқаро тоифадаги ҳакам Аида Ҳасанова ҳам журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг