UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

15 май 19:53
Янгиликлар

Стол тенниси

Қорақалпоғистонлик стол теннисчилар юқори маррани кўзламоқда

Теглар :  Стол тенниси
Мамлакатимизда навқирон авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли юртимизда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган стол тенниси ҳам тобора оммалашмоқда.

Хусусан, қишлоқ жойларда ҳам спортнинг ушбу тури бўйича тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларда шуғулланаётган ёшлар учун барча шароитлар яратилган.
Жумладан, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Қорақалпоғистон бўлими бугунги кунда мазкур спорт турини янада ривожлантириш бўйича бир қатор самарали ишларни амалга оширмоқда. Ҳудуддаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 15 та, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатида биттадан спорт тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Ушбу тўгаракларда 60 нафар мураббий жами 2173 нафар ўсмирлар, ёшлар ва катталарга стол теннисининг сир-синоатларини ўргатиб келмоқда.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Қорақалпоғистон ва вилоят бўлимларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш, қишлоқ, туман, шаҳар ва вилоятларда мусобақаларни юқори савияда ўтказиш орқали спортчи ва мураббийларнинг тажрибаси ва маҳоратини ошириб боришга доир ишларни янада самарали ташкил этиш юзасидан доимо ўз тавсияларини бериб келмоқда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 мартдаги қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси спортчиларини Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш»га оид қарори мазкур вазифаларни амалга оширишда муҳим омил бўлмоқда.

– Қарорда юқори салоҳиятли спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, олимпиячиларимиз захирасини бойитишга алоҳида эътибор қаратилган, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори Мурат Измуратов. – Республикамизда стол тенниси бўйича ўқув-машғулот жараёнларини энг замонавий талаблар даражасида ташкил этиш, жисмоний, ижтимоий-психологик, тиббий-биологик тайёргарликни яхшилаш, болалар ва ўсмирлар ўртасида ушбу спорт турини янада оммалаштириш бўйича кенг кўламли вазифалар белгиланган. Бизга ушбу вазифаларни мукаммал бажаришимизга барча имкониятларни яратиб бераётган, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасидан миннатдормиз.

Бугун Қорақалпоғистонда ўз олдига юқори марраларни забт этишдек мақсадларни қўйган ёшлари кўп. Айниқса, стол тенниси бўйича Лаззат Назирбоев, Муҳриддин Ражабов, Шерзод Йўлдошев, Мусо Танатаров, Дилшод Ражабов, Дамир Жузбанов, Азиза Аскербоева, Гулноз Айназарова, Умида Собирова каби ёш истеъдод эгалари мамлакат чемпионатларида доимо шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олиб келади.

– Спортчиларимизнинг маҳоратини оширишда, федерациямиз томонидан биз мураббийларга ўтказилаётган турли хил семинарлар муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди стол теннис бўйича Қорақалпоғистон жамоаси бош мураббийи Бегдияр Сарибоев. – Стол тенниси қорақалпоғистонлик ёшларнинг энг севимли спорт турларидан бирига айланди. Шу сабабли ҳам тўгаракларда мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар сони кўпаймоқда. Шунингдек, терма жамоа сафида иқтидорли спортчиларни саралаш ишлари тизимли равишда йўлга қўйилган. Спорт мактаблари, туман ва шаҳар биринчиликларида юқори натижаларни қўлга киритган спортчилар, жамоага қабул қилинади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда кўплаб ёшлар стол теннисига ошно бўлмоқда. Ана шундай умидли спортчиларимиздан бири Манғит шаҳрининг Амударё туманида 2004 йили дунёга келган Лаззат Назирбоевдир.

Лаззатнинг отаси Абдулла ака ўғлини спортга бўлган қизиқиши сабаб, жароҳат кам олувчи ва унинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб вояга етиши учун стол тенниси тўгарагига олиб боради. Ёш теннисчимиз мураббийларнинг кўрсатмаларини тезда ўзлаштиради. Болалар ўртасида ўтказилган турли мусобақаларда маҳоратини оширади ва 2018 йили Нукус шаҳрида 2004 йилда туғилган ва ундан кичик ўғил болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида бронза медалини қўлга киритади. Орадан бир йил ўтиб, Жиззах шаҳри мезбонлик қилган мамлакат биринчилигида 16 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасидаги баҳсларда барча рақибларини енгиб, Қорақалпоғистон терма жамоасига олтин медални тақдим этади.
Ҳозирда Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати стол тенниси бўйича 9-синф ўқувчиси бўлган Л.Назирбоев машғулотларини мунтазам олиб бормоқда. Умид қиламизки, Лаззат келгусида мамлакат шарафини янада юксак марраларни забт этади.

– Ўз ёш тоифамда Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлишдек, бахтга эришганимдан хурсандман. Бу ғалабам замирида, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан яратиб берилган шароитлар, мураббийларимнинг аниқ кўрсатмалари ва ота-онамнинг дуоси ётибди. Ҳозирда карантин ҳолати жорий этилган бўлсада, уйимда масофавий тарзда давом эттирмоқдаман. Биз ёшларга шундай имкониятларни яратиб бераётган Президентимизга миннатдорчилик билдираман ва келгусида мамлакатимиз байроғини кўкларга кўтариш учун бор-куч ғайратимни ишга соламан.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг