UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Хитой ва бошқа жуфтликлар 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 13:45Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0

23 сен 15:27
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача теннис билан доимий шуғулланувчилар сонини 3 минг нафарга, тренерлар сонини эса 200 нафарга етказиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимиз теннис бўйича Осиёнинг топ-5 талигига киришни мақсад қилган.

Бу "Теннис спорт турини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида (ПҚ–347-сон, 2026 йил 21 сентябрь) белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, теннисни истиқболли спорт турлари қаторига киритиш бўйича ҳам чоралар кўрилади.

2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда теннис бўйича қатор мусобақаларни анъанавий тарзда ўтказиш йўлга қўйилади.

Жумладан, Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP), Аёллар тенниси ассоциацияси (WTA) ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) шафелигидаги халқаро мусобақалар ташкил этилади.

Шунингдек, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги, ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Республика чемпионати, катталар ўртасида “Uzbekistan Open” халқаро турнири ҳамда эркаклар ўртасида “ATP Challenger” халқаро мусобақаси ўтказиб борилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг