31 июл 14:39
Янгиликлар
Қозоғистон байроқдори Олимпиададан сўнг фаолиятини якунлайди
Бу ҳақда Sports.kz сайти хабар берди. Токио Олимпия Ўйинларининг очилиш маросимида Қозоғистон байроқдори сифатида иштирок этган атлет Олга Рипакова маросимдаги кўриниши сабабли кўпчиликнинг эътиборига тушган эди. Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича ўзининг тўртинчи Олимпиадасида қатнашган Рипакова афсуски, бу сафар омадсизликка учради.
Ольга биринчи уринишда 13,66, иккинчисида - 13,69 натижа қайд этди, лекин учинчи уринишда муваффақиятсизликка учради. Олга учта уринишдан сўнг кучли 12 таликка кира олмади ва табиийки, финал йўлланмасидан қуруқ қолди. Шундан сўнг спортчи фаолиятини якунлашини эълон қилди.
Эътибор беринг, Рипаковада уч ҳатлаб сакраш бўйича Олимпиаданинг барча медаллари бор: 2008 йилги Олимпиадада кумуш, 2012 йилги Олимпия ўйинларида олтин ва 2016 йилги Рио Олимпидасида бронза. Шунингдек, у Осиё ўйинларида 4 та олтин медални қўлга киритган.
Фикрлар