UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

17 апр 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистонлик UFC жангчиси Нурсултон билан бир оқшомда жанг ўтказади

27 июнь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказиладиган UFC турнирининг яна бир жанги эълон қилинди.

UFC энг енгил дивизиони вакили Бекзат Алмахан бразилиялик Жан Мацумотога қарши октагонга чиқади. Жанг ўтказилиши ҳақида вазиятга яқин бўлган манбалар хабар берди.

28 ёшли Бекзат Алмахан UFC’да учта жанг ўтказиб, икки мағлубият ва бир ғалаба қайд этган. У россиялик Умар Нурмагомедов ҳамда Илия Топуриянинг укаси Александр Топурияга ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазган, Бред Катонни эса нокаутга учратган. 

26 ёшли Жан Мацумото ҳам сўнгги жангида Фарид Башаратга алоҳида ҳакамлик қарори билан имкониятни бой берган. Айни пайтда Алмахан ва Мацумото ташкилотнинг энг енгил дивизиони рейтингида Топ-15`таликка кирмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг