UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0

21 июл 12:32
Янгиликлар

Теннис

Рафаэль Надаль икки йиллик танаффусдан сўнг яна финалда ўйнайди

Швециянинг Бостад шаҳрида ўтказилаётган ATP турнирида финалчилар аниқланди.

Nordea Open турнирининг 1/2 финалида ATP рейтингида 261-поғонадан жой олган грунт қироли Рафаэль Надаль дунёнинг 130-ракеткаси бўлиб турган хорватиялик Дуй Айдуковични уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 4/6, 6/3, 6/4.

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Икки соату 12 дақиқа давом этган баҳсда Надаль эйс зарбасини амалга ошира олмади ва шунинг баробарида қўшхатога ҳам йўл қўймади. Брейклар бўйича устунлик ҳам айнан унинг томонида бўлди - 6 га 5. 

Надаль сўнгги бор финалда 2022 йили "Ролан Гаррос" турнирида ўйнаган эди. Бу Рафа учун фаолиятидаги 131-финал учрашуви бўлади. Шундан 72 таси грунт қопламали турнирлар финалига тўғри келади. Бугун у бош соврин учун португалиялик Нуну Боргешга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг