UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

03 мар 19:13
Янгиликлар

Қиличбозлик

Рапирачи қиличбозларимиз Белоруссияда «Энг кучлилар очиқ турнири»да ғолиб бўлишди

Теглар :  Қиличбозлик
1-19 март санасида қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Белорусия терма жамоаси билан халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун (Беларусь) Минск шаҳрига ташриф буюрган.

Ушбу халқаро йиғинда терма жамоамиз аъзоларининг иштирокини таъминлаш спортчиларимизнинг олдиндаги лицензия тақдим этувчи турнирларга, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда Олимпия ўйинлари -2021 га пухта тайёргарлик кўришга қаратилганлигини таъкидлаш ўринли.

Қувонарлиси, мазкур ўқув-машғулот йиғинининг бошида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари рапира йўналишида Белоруссияда энг Кучлиларнинг очиқ турнирида қатнашди ва у эрда яхши натижа кўрсатишди. 

Қизғин мусобақалар давомида аёллар ўртасида финалда ғолиб чиққан Умида Илёсова беларуслик рақиби Лазарева-Скранжская Янани энгиб,  1-ўринни эгаллади.  Ҳисоб 15:11.

Эркаклар ўртасида кечган баҳслар финал босқичида қиличбозимиз Солихозиев Ахмадуллохон Белорусия қиличбози Билаев Романга 15:14 ҳисобида ютқазди ва 2-ўринни эгаллади.

Белоруссиядаги халқаро йиғиндан кейин бизнинг рапирачилар жамоаси Украинада 16-25 март кунлари машғулотларни давом эттиради. Мазкур халқаро ўқув машғулот йиғнларида Руминия, шунингдек, Украина, АҚШ терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Қиличбозларимизни халқаро ўқув-машғулот йиғинининг муваффақиятли бошланиши билан табриклаймиз ҳамда уларга омад ва бўлажак муҳим стартларга зўр тайёргарлик кўришларини тилаймиз!

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг