UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

25 фев 17:51
Янгиликлар

Спорт курашлари

Расман. Осиё лицензион турнири Бишкек шаҳрида ўтказилади

Спорт курашлари бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чипталари ўйналадиган Осиё қитъасининг лицензион турнири Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Бу маълумотни Бирлашган кураш дунёси (United World Wrestling) президенти Ненад Лалович ҳам тасдиқлади. Аслида бу мусобақага Хитой давлати мезбонлик қилиши керак эди. Лекин Чин юртида тарқалган коронавирус сабаб бошқа спорт турлари қатори спорт курашлари турнири ҳам бекор қилинди.     

"Қирғизистон ҳукумати ҳамда мамлакат спорт курашлари федерацияси шундай нуфузли ва шу билан бирга муҳим аҳамиятга эга мусобақани қабул қилиш истагини билдирганидан хурсандман, - деди Лалович. - Олимпиада йўлланмаси учун кечадиган турнирда иштирок этишни ҳамма ҳам хоҳлайди, шу жумладан хитойликлар ҳам. Бу мамлакат курашчилари Сербияга жўнатилди. Улар у ерда узоқроқ муддат қолишади ва карантин ҳолатида бўлишади. Сербия томони машғулот ва тренажёр зали, гилам, борцовкалар билан таъминлайди. Қайта текширувдан ўтишгач. ҳаммаси жойида бўлса, Белграддан тўғри Бишкекка йўл олишади". 

Маълумот учун, Осиё квалификацион турнири 27-29 март кунлари бўлиб ўтади. Финалга етиб келган курашчилар Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишади. Сўнгги жаҳон лицензион турнири эса 30 апрелдан 3 майгача қадар Болгарияда ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг