UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0

23 мар 15:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

Равшан Рўзиқулов: "Қўшма йиғин ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлди"

Теглар :  Юнон-рум кураши
Шу кунларда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳарчасида жойлашган "Янгиобод" спорт базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Хабар берганимиздек, Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги "классиклар"имиз икки ҳафта давомида Қирғизистон терма жамоаси билан биргаликда айнан "Янгиобод"да ташкил этилган қўшма машғулотда иштирок этишаётганди. Кеча ушбу қўшма йиғин якунига етди. Биз терма жамоа бош мураббийи Равшан Рўзиқуловнинг халқаро машғулот якунлари бўйича фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўзбекистон ва Қирғизистон юнон-рум кураши терма жамоаларининг икки ҳафталик қўшма машғулоти ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлди. Қўшниларимиз Тошкентга кучли таркиб билан келишганди. Кеча Тошкентга жўнаб кетишлари олдидан суҳбатлашдик. Машғулотлардан кўнгиллари тўлгани ва хурсанд кайфиятда Бишкекка қайтаётганларини айтишди. Энг муҳими, қўшма машғулотимиз жароҳатларсиз ўтди. Йиғин иккала жамоа учун ҳам Қозоғистонда ўтадиган Токио Олимпиадасининг Осиё лицензион турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Ҳозир 3 та йўлланмамиз бор ва қолган шунча лицензияни Алматидаги турнирда қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Қозоғистонга борадиган таркибни аниқлаб олганмиз. Улардан умидимиз катта. Ўзлари ҳам масъулиятни ҳис қилиб туришибди. Эндиги режаларга тўхталадиган бўлсам, "Янгиобод"даги машғулотлар 27 мартгача давом этади ва кейин Тошкент қайтиб, тайёргарликнинг сўнгги босқичини "Динамо"да ўтказамиз", - деди Р.Рўзиқулов. 

Маълумот учун, 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида юнон-рум курашчиларимиздан Элмурат Тасмурадов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг