22 янв 16:18
Янгиликлар
Спорт курашлари
Разамбек Жамалов, Абдурашид Садулаев Доғистондаги машғулотларда (ВИДЕО)
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов шу кунларда Доғистонда бўлиб турибди.
Унинг 27 март куни Тошкентда ўтказиладиган PWL 11 турнирида иштирок этиши кутилмоқда.
Жамалов оёғидаги жарроҳлик амалиётларидан сўнг фаол тарзда машғулотларга киришган. Спортчига шахсий мураббийи Адам Сайтиев ҳамроҳлик қилмоқда. Разамбекка PWL 11 турнири доирасида ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар