UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

23 июл 16:10
Янгиликлар

Теннис

Рейтинги йўқ 45 ёшли Винус Уильямс 21 йиллик рекордни такрорлади

Теглар :  Винус Уильямс
Америкалик тажрибали теннисчи Винус Уильямс Вашингтондаги WTA турнирида муваффақиятли старт олди.

Турнир ташкилотчилари томонидан WTA рейтингида ўрни бўлмаган Уильямсларнинг тўнғичига асосий тўрда тўғридан-тўғри қатнашиш учун имтиёзли вайд-кард йўлланмаси тақдим этилганди. 

Тўқсон олти дақиқа давом этган баҳсда Винус дунёнинг 35-ракеткаси бўлиб турган ватандоши Пейтон Стёрнсни 6/3, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учрата олди. Бу америкалик теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Уильямс баҳс давомида 9, Стёрнс 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 4 тадан қўшхатога йўл қўйди. 

"Катта Дубулға" турнирларининг 7 карра ғолиби 21 йиллик рекордни такрорлади. У WTA турнири доирасидаги учрашувда ғалаба қозонган энг ёши катта иккинчи теннисчи бўлди. 47 ёшли Мартина Навратилова 2004 йилги мавсум Уимблдон турнирининг биринчи даврасида Каталина Кастанони мағлубиятга учратган эди. 

Бу Винус Уильямс икки йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритган илк ғалабаси бўлди. Америкалик теннисчи 2023 йилнинг август ойида Цинцинатти турнирининг биринчи босқичида Вероника Кудерметовадан устун келганди. Энди Винус Вашингтон турнирининг иккинчи даврасида польшалик Магдалена Френхга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг