UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0

18 окт 14:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ричард Торрес навбатдаги жангини Мексикада ўтказади + ПОСТЕР

Ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари совриндори, Баҳодир Жалоловни қийнаб қўйган рақибларидан бири Ричард Торреснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум бўлди.

Америкалик 26 ёшли чарм қўлқоп устаси 15 ноябрь куни Мексикада ўтказиладиган проф бокс турнирида чехиялик 27 яшар Томаш Салека (23-7, 14 КО)га қарши рингга кўтарилади. Ушбу бокс оқшоми Zanfer ва Top Rank промоутерлик компаниялари томонидан ташкил этилмоқда. 

Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Ричард Торрес яқинда IBF чемпионлик камари учун даъвогарлар жангида Фрэнк Санчесга қарши рингга чиқишни рад этганди. Бундан кўриниб турибдики, Торреснинг мақсади - нуфузлироқ камарлар.  

Ацтеклар юртидаги турнирнинг асосий жангида ярим енгил вазнда WBO чемпиони, мексикалик Рафаэль Эспиноса даъвогар Арнольд Хегайга қарши рингга чиқади. Шунингдек, ушбу бокс кечасида америкалик таниқли жаҳон чемпиони Фернандо Варгаснинг 21 ёшли ўғли Эмилиано Варгас (15-0, 13 КО) ҳам жанг ўтказади. Кичик Варгаснинг рақиби Жонатан Монтрел (19-3, 13 КО) бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг