UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

13 май 20:25
Янгиликлар

Теннис

Рим. Aрина Соболенко Aманда Aнисимовани мағлуб этиб, ярим финал иштирокчисига айланди

Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтаётган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнирнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида ярим финал иштирокчилари аниқланмоқда.

Жаҳоннинг саккизинчи ракеткаси, беларуслик Aрина Соболенко турнирнинг чорак финалида WТA рейтингида 32-ўринни эгаллаб турган америкалик Aманда Aнисимовани уч сетда 4/6, 6/3, 6/2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.

Учрашув 1 соат 53 дақиқа давом этди. Бу вақт ичида 24 ёшли Соболенко битта эйс зарбасини амалга ошириб, тўпни ўйинга киритишда саккиз марта хатога йўл қўйди ва еттита брейкдан унумли фойдаланди. 20 ёшли Aнисимова эса етти марта қўш хатога йўл қўйиб, бешта брейк қайд этди. Соболенко теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисобни қисқартирди - 1:4.

Римдаги мусобақанинг ярим финалида Соболенко польшалик Ига Свёнтек ёки канадалик Бьянка Aндреескуга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг