UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0

11 сен 11:11
Янгиликлар

Теннис

US Open 2026. Аёллар ўртасидаги турнирда финалчилар аниқланди

Нью-Йорк шаҳрида ўтказилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 108 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи US Open 2026 турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида финалчилар аниқланди. Дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко илк финалчига айланди. Беларуслик теннис маликаси 1/2 финалда рейтингнинг учинчи поғонасида бораётган америкалик Жессика Пегулани мағлубиятга учратди - 7:5, 6:2.

Теннисчилар роппа-роса 80 дақиқа кортда ҳаракат қилишди. Соболенко 7, Пегула 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Арина 3 та қўшхатога йўл қўйди. Жессика бу борада бехато ўйнади. Беларуслик теннисчи қаторасига тўртинчи йил ҳам бош соврин учун кортга чиқади. У US Open турнирининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.  

Соболенконинг финалдаги рақибаси дунёнинг иккинчи ракеткаси Елена Рибакина бўлади. Қозоғистонлик теннис маликаси 1/2 финалда WTA рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Кори Гауффни уч сет натижасига кўра таслим этди - 3/6, 6/4, 6/4. Икки соату 10 дақиқа давом этган баҳсда Рибакина 5, Гауфф 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Бош соврин учун финал учрашуви эртага, 12 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг