UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

12 май 20:29
Янгиликлар

Теннис

Рим. Арина Соболенко Жессика Пегулани мағлуб этиб, 1/4 финалга йўл олди

Италиянинг Рим шаҳрида мавсумнинг навбатдаги "Мастерс" турнири давом этяпти.

Жаҳоннинг саккизинчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко турнирнинг учинчи даврасида WТА рейтингида 11-поғонани эгаллаб турган америкалик Жессика Пегулани 6/1, 6/4 ҳисобида мағлуб этди.

1 соату 7 дақиқа давом этган учрашувда 24 ёшли Соболенко тўққизта эйс зарбасини амалга оширди, тўпни ўйинга киритишда олти марта хатога йўл қўйди ва олтита брейкдан унумли фойдаланди. 28 ёшли Пегула эса олти бор қўш хатога йўл қўйиб, иккита брейк қайд этди. Спортчиларнинг ўзаро учрашувларида беларуслик теннисчи олдинда - 3:1.

Римда бўлиб ўтаётган мусобақанинг чорак финалида Соболенко америкалик Аманда Анисимова ёки Даниэль Коллинзга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг