UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Энцо Мареска "Ман Сити"да Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:59Арман Царукян Хамзат Чимаевни мағлуб этгани учун 50 000 доллар тўлайди 0 17:38Белал Муҳаммад: "Чимаев улар туфайли мағлуб бўлди" 0 17:17"Уни фоҳиша дейишимни истайсизми?" Ронда Роузи Карано билан жанг ҳақида фикр билдирди 0 16:56Моуринью "Реал"га иккита талаб қўйди: Мбаппенинг тақдири маълум 0 16:35Чимаев мағлубиятидан кейин UFC`нинг энг яхши жангчилари рейтингида яхшигина пастлади 0 16:25UFC Нурсултон Рўзибоевнинг жангини расман эълон қилди (+ПОСТЕР) 0 16:14Навоийда белбоғли кураш бўйича мамлакат чемпионати ўтказилади 0 15:53Волковда UFC чемпионлиги учун жанг ҳақида кутилмаган тан олиш 0 15:32Флик чемпионлик унвонидан сўнг "Барселона" билан янги шартнома имзолади 0 15:11Эргашев Ғиёсовнинг чемпионлик жанги ҳақида: "У мана шу жангини ютса..." (+ФОТО) 0 14:50Тошкентда стол тенниси бўйича WTT Youth Contender мусобақаси бошланмоқда 0 14:29Олимпиада олдидан ўтказиладиган Жаҳон чемпионати қачон ва қаерда ўтказилиши эълон қилинди 0 14:08Дик Адвокат ЖЧ-2026 олдидан Кюрасао терма жамоасига яна бош мураббий этиб тайинланади 0 13:47Жалоловга рақиб сифатида кўрсатилган Итаума шу йил охиригача камар учун жанг қилади 0

24 апр 20:15
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Ринг қироли": Англиялик энг ёш чемпионнинг аянчли тарихи (Мутолаа учун)

Бундан 243 йил аввал, 1781 йилнинг 15 апрелида бокс бўйича Англиянинг энг ёш чемпиони Жем Белчер Бристол шаҳрида дунёга келган.

Қисқа фаолияти давомида «Ринг қироли» ва «Напалеон» номини олган Белчер бир вақтнинг ўзида иккита ввазн тоифасида чемпион бўлишга ва ўша даврнинг жуда машҳур боксчиларини мағлуб этишга муваффақ бўлган. Жемнинг тақдирига боксчи бўлиш ёзилган эди. Унинг она томондан бобоси Жек Слек ҳам боксчи бўлган ва ҳатто 18-19-асрларда бокс қоидалар тўпламинининг тузувчиси Жон Бротонни таслим этган. Шунинг учун, Белчер болалигиданоқ бокс билан шуғулланишни бошлаган. 

Маълумотларга қараганда, қаҳрамонимиз 12 ёшидан рингда жанг қилишни бошлаган ҳамда 17 ёшида бутун мамлакатга танилган. Расмий учрашувларда иккита ғалаба қозонгач, Жем Англиянинг амалдаги чемпиони Том Жонсон билан ўрта вазн чемпионлиги учун курашган. Ўша йилларда жанглар ноёб қоидаларга мувофиқ бўлиб ўтарди, унда раундлар давомида ҳеч қандай чекловлар йўқ эди ва раундларнинг вақти чекланмаганди. Баҳс боксчилардан бири полга қулаб тушгунга қадар давом этган. Шундан сўнг ўзини йўқотиб қўйган спортчи ўзига келиб олиши учун 30 сония вақт берилар эди, агар у ўзига келса, баҳс давом эттирилган. Ўша даврларда тўқнашувлар соатлаб давом этиши мумкин бўлган, аммо ёш Белчерга Жонсонга қарши баҳсдаги ғалаба учун 30 дақиқа керак бўлди, холос. Буларнинг барчаси қаҳрамонимиз 18 ёшга тўлишига 3 кун қолганида содир бўлди. 

Англиялик боксчи бу билан тўхтаб қолмади. 6 ой ўтгач, 1800 йилнинг январь ойида Жем оғир вазн тоифасида ўзини синаб кўрмоқчи бўлди. Белчернинг ўзи бўлса, тахминан 70 кг оғирликда эди ва у умуман оғир вазн учун тўғри келмасди. Ўша пайтда Англиянинг амалдаги чемпиони бўлган тажрибали Жек Бартоломей ҳам табиий оғир вазнли эмасди, лекин Жем билаан солиштирилганда у анча каттароқ кўринарди. Тажриба ва ўлчам Жекда каттароқ эди. Белчер ва Бартоломей баҳси соатлаб давом этди ва якунда дуранг билан ўз ниҳоясига етди. Чарчаган боксчилар дурангга рози бўлишди, кейин эса реванш жангига келишиб олишди. Иккинчи тўқнашувда Жем илк раундда имкониятни бой берди, бироқ келгуси раундларда у ташаббусни ўз қўлига олди ҳамда рақиби устидан зафар қучди. 18 ёшида икки карра Англия чемпиони бўлишга эришди. Жем ноёб боксчи эди, замонавий техникага эга эди ва ўз услубига эга бўлган жангчиларда бири ҳисобланган. 

Йиллар давомида англиялик ўз унвонларини муносиб ҳимоя қилди ва ҳар сафар қаршилик даражасини ошириб борди, агар бундай қилмаса, келгуси дуелларда ютқазиб қўйишини биларди. Аммо у йўлидан чиққан барча рақибларини яксон қилди.

Кейин бўлса Белчер кунини барларда ўтказишни бошлади. Жемни ичишдан кўра, кўпроқ қизиқтирган нарса жанг эди. 1807 йилда у боксга қайтди ва тенгдоши Том Криббга қарши жанг қилди. Том 40 дан ортиқ боксчиларни “ер тишлатганди”. Қаҳрамонимизда ғалаба қозониш учун яхши имкониятлар мавжуд эди, бироқ рақибини мағлуб эта олмади ҳамда Крибб Жемнинг ҳужумига дош бериб, амаллаб бўлса-да уни таслим этди. Икки йил ўтгач, Белчер бутун пулини ўзига тикиб, Томга қарши яна баҳс ўтказди. У мардонавор курашди, лекин яна кўп зарба ўтказиб юборди. Жанг 30 раунддан ортиқ давом этди, аммо иккинчи баҳсда ҳам енгилди ва депрессияга тушиб қолди. 

Тўқнашувдан кейин Жем барда жанжал келтириб чиқарди ҳамда ҳибсга олинди. У бир ой қамоқда ўтирди. Бу вақт ичида соғлиғида жиддий муаммолар кузатила бошлади. Белчер пневмония ортидан вафот этди, унинг жигари спиртли ичимликлар ортидан қаттиқ зарарланган эди. “Ринг қироли” ўзидан ўчмас из қолдирди. У ўз даврининг энг кучли ва машҳур боксчиси сифатида тарихга муҳрланди. Таниқли ёзувчи Артур Конан Дойл ўзининг "Rodni Stoun" романида Жем Белчер ҳақида эслаб ўтганди. Қолаверса, “Жангчи: Узук қироли” бадиий фильми ҳам афсонавий боксчининг ҳаёти ҳақида яратилган эди.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг