UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0

21 апр 12:29
Янгиликлар

Бокс/ММА, Олимпия ўйинлари

Рио Олимпиадасида ишлаган ўзбекистонлик мутахассиснинг "Рио-2016 хотиралари" (2-қисм)

БОКСЧИЛАРНИНГ ТАРИХИЙ ҒАЛАБАЛАРИ ОРТИДАГИ МАШАҚАТЛИ МЕҲНАТ ВА ТЎҒРИ ТАНЛАНГАН СТРАТЕГИЯ

Бугунги кунда жаҳон спортида натижаларнинг мунтазам равишда кескин ўсиб бориши, рекордларнинг янгиланиши, мусобақа қоидаларининг ўзгариши, спорт тиббиётининг такомиллашуви (тиббий жиҳозлар, диагностика, фармакология, даволаш усуллари ва ҳоказо), замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланиши, спорт машғулотларини режалаштириш ва ташкиллаштириш, бошқарув усулларидан самарали фойдаланиш кабилар илмий ёндашувни талаб қилади. Ривожланган мамлакатларда спортга ихтисослашган махсус илмий лабораториялар мавжуд бўлиб, улар замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

Юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизимида тренерлар жамоасидан ташқари бир гуруҳ илмий ходимлар, спорт психологлари, тиббиёт ходимлари, менежерлар ва бошқалар иштирок этади. Ана шундай ёндашувни хозирги кунда бокс спорт тури ривожида кўришимиз мумкун.

Рио Олимпиадаси бошланишидан аввал бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида Олимпиада олди 18 кунлик ўқув-йиғин машғулотларини ўтказди. Бу эса Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти томонидан пухта ўйланган стратегик режа эди. Илмий хулосаларга кўра, Океан ортида кун туннинг ўзгариши, денгиз сатҳининг даражаси, иқлимнинг ўзгариши ва бошқа омиллар спорт турлари ихтисослигига қараб спортчиларнинг спорт формасига салбий таъсир кўрсатади. Ҳисоб китобларга қараганда, айни боксчиларнинг спорт формасининг чўққиси Бразилияга келгандан кейин 18-21 чи кунларга тўғри келади. Агарда тренерлар жамоаси боксчиларимизни Рио-Де-Жанейронинг Олимпия шаҳарчасида олиб кириб, ўқув йиғинларини ўтказганда эди, юқори натижаларга эришмаган бўлар эдик. Чунки Олимпия шаҳарчасининг ўзига яраша саловати бўлиб, узоқ муддат бир жойда машғулот олиб бориш, у ерларда ўзларининг бўлажак рақиблари ҳолатини билиб туриш спортчига психологик босим ўтказиши тайин. Бу ҳолатни спорт мутахассислари жуда яхши билади. Шунинг учун тренерлар жамоаси ва федерация раҳбарияти Сан-Пауло шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишга қарор қилди.

РУСТАМ ТЎЛАГАНОВНИНГ БРОНЗАСИ

Боксчиларимиз Рио-де Жанейрога 2 август куни келиб, шу куннинг ўзида Олимпия шаҳарчасига жойлашди. Кутилмаганда боксчиларимиздан бирида жиддий муаммо пайдо бўлди. Оғир вазнли боксчимиз Рустам Тўлагановнинг қўлида, тирсак қисми терисида очиқ жароҳат (яра) бор эди. Рустамни кечқурун делегация шифокори билан биргаликда Олимпия шаҳарчасидаги тиббиёт марказига олиб бордим.

Текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, яра йиринг йиғишни бошлаган. Тиббиёт маркази шифокори спортчининг мусобақада иштирок этмаслиги мақсадга мувофиқлиги, спорт талабномаси (заявкаси)дан Р.Тўлагановни олиш жоизлигини таъкидлади. Хеч ҳам эсимдан чиқмайди, бу сўзларни эшитганида Рустам Тўлаганов: “Нима? Ман бутун ҳаётимни тикканман! Қанақа снимания из заявки?”- дея бақириб деворни муштлар эди. Бокс қонун-қоидаларига кўра очиқ яра билан мусобақаларда иштирок этиш мумкин эмас. Демак, вазн ўлчаш куни– 5 августга қадар ярани “йўқотиш” керак эди. Бу воқеанинг эртаси куни барча тафсилотлар Ўзбекистон спорт делегацияси раҳбари, ўшанда Бош вазир ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган Адҳам Илҳамович Икрамовга етказилди. Адҳам Илҳамович боксчимизнинг ҳол-аҳволи билан танишгандан сўнг, мусобақага талабнома (заявка) бермаслик вариантидан бутунлай воз кечиш ва бор эътиборни жароҳатни яхшилашга қаратиш, максимал даражада ҳамма чораларни кўриш кераклигини таъкидлади. Шахсан ўзлариниг назорати остида Рустамга зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатилди. Вазн ўлчаш кунида боксчимизнинг яраси аёллар косметик воситаси (тональный крем) ёрдамида беркитилиб, спорт талабномаси (заявка) топширилди. Бахтимизга қуръа натижаларига кўра Рустам Тўлаганов 6 август куни бўлиб ўтадиган биринчи даврадан эркин ўтди ва 8 август куни иккинчи босқичдан баҳсга киришадиган бўлди.

Делегация бош шифокори назоратида бўлган Рустамнинг аҳволи кун давомида 2-3 маротаба расмга олиниб, Адҳам Илҳамовичга жўнатилар, асли касби шифокор, жарроҳ бўлган Адҳам Илҳамович кунлик ишни Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб Рустамни ярасини шахсан ўзи қайта боғлашдан (перевязка) бошлар эди. Биринчи жанг Лондон Олимпиадаси иштирокчиси, 2 карра Панамерика ўйинлари ғолиби колумбиялик Хулио Кастильога қарши бўлди. Баҳс давомида Р.Тўлагановнинг яраси қонаб кетиши сабаб ҳакам жангни тўхтатди. Хайриятки, шифокор баҳсни давом эттиришга рухсат берди. Кескин ва муросасиз ўтган жанг Р.Тўлагановнинг ғалабаси билан якунланди. Кейинги баҳс асли доғистонлик ва Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган Абдулкодир Абдуллаевга қарши бўлиб ўтди. Бу жангда ҳам хакам бир маротаба жангни тўхтатди. Лекин жанг охиргача давом этди. Рустам ярим финал йўлланмасини берадиган жангда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Якунда Тўлаганов финал остонасида россиялик Евгений Тишенковга мағлуб бўлиб, бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу юксак натижада А.И.Икрамовнинг хизматлари беқиёсдир.

Энди тақдирлаш маросимида шоҳсупадаги совриндорларга эътибор беринг. Қандай машҳур, қандай кучли ва бақувват боксчилар. Евгений Тишенко (Россия), Василий Левит (Қозоғистон) ва ўша машхур кубалик Феликс Савоннинг жияни Эрисланди Савон. Рустам Тўлаганов Олимпиадада совриндор бўлган оғир вазнли ўзбек боксчиси сифатида тарихга ўз номини ёзиб қўйди. Олимпиада олдидан қатнашиши сўроқ остида бўлиб турган спортчи ўзининг метан иродаси ҳамда Олимпия медали орзусини рўёбга чиқариш учун борини берди ва бунга эришди.

Тўрт йилликнинг асосий спорт байрамида миллий терма жамоамиз боксчилари Ўзбекистон тарихида илк бор жами 7 медаль билан (улардан 3 таси олтин) умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллашди. Таъкидлаш жоиз бўлардики, бундай натижани собиқ СССР терма жамоаси ҳам қайд этмаган, яъни жами мавжуд 10 та вазн тоифасидаги иштирокчилардан 7 нафар боксчи медалларни қўлга киритганлиги (фойдали иш коэффиценти 70 фоиз) ўзбекистонликлар учун фаҳр ва ифтиҳор бағишлайди.

Мусобақа якунига биноан 49 кг. вазн тоифасидаги Хасанбой Дусматов олтин медал билан бирга “Вэла Баркер” Кубогини ҳам қўлга киритди. Шунингдек, Ҳасанбой Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан 2016 йил якунларига кўра “Жаҳоннинг энг яхши боксчиси” деб тан олинди.

Умумий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қайси спорт турида малакали спортчиларни тайёрлаш тизимида миллий федерация ва уюшма масъуллари ёки бош тренерлар машғулотларга илмий ёндашса, доимий равишда янгиликларга интилса ва илмий-тадқиқот ишларига алоҳида эътибор берса, кутилган юқори натижаларга эриша олади.

Муаллиф: Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев.

Маълумотларни тўплашда яқиндан ёрдам берди: Фарҳод Турдиев (МОҚ вице-президенти, 2013-2017 й.)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг