UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0

27 июл 15:11
Янгиликлар

Теннис

Рожер Федерер сентябрда Тошкентга келмайди

Дунё тенниси афсонаси Рожер Федерер сентябрь ойида Тошкентга келмайдиган бўлди.

Маълумки, шу йилнинг 16-18 сентябрь кунлари Тошкентда теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати хисобланган Дэвис Кубогининг Жаҳон лигасига чиқиш учун учрашув бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Швейцария терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ғолиб жамоа жаҳон лигаси йўлланмасини қўлга киритади.


Ушбу учрашувда дунёнинг учинчи ракеткаси Рожер Федерер аниқ иштирок этмайди. Кеча Федерер баёнот бериб, жорий йил ҳисобидан бошқа кортга чиқмаслигини маълум қилди. Рожер тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Рио Олимпиадасида ҳам қатнашмайди.


Катта эҳтимол билан дунёнинг бешинчи ракеткаси Стэн Вавринка ҳам Швейцария терма жамоаси таркибида Тошкентга келмайди. Шунда Швейцария терма жамоаси таркибида Марко Кьюдинелли (125), Генри Лаксонсен (162), Янн Марти (375), Адриен Боссел (476), Антони Бельер (534) каби теннисчилар қолади. Айнан мана шу теннисчиларнинг Тошкентдаги учрашувда Швейцария шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси бундан аввалги босқич саралаш учрашувида Хитой теннисчиларини Тошкентда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Швейцарияликлар эса жаҳон лигаси биринчи босқичида Италияга қарши ўйин ўтказиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олгандилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг