UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0

09 июн 22:59
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос" чемпиони 5 сетда аниқланди

Франция пойтахти Париж шаҳрида икки ҳафта давом этган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири кунига етди.

Ҳозиргина эркаклар ўртасидаги яккалик мусобақасининг чемпиони аниқланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг учинчи ва тўртинчи рақамли теннисчилари - испаниялик Карлос Алькараз ҳамда германиялик Александр Зверев ўзаро тўқнаш келишди. 

Тўрт соату 20 дақиқа давом этган баҳс ғолиби 5 сет натижасига кўра аниқланди. Алькараз 6/3, 2/6, 5/7, 6/1, 6/2 ҳисобларида ғалаба қозониб, "Ролан Гаррос" бош совринини қўлга киритди. Бу билан у теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 5:5. 

Финал учрашуви статистикаси:

Карлос Алькараз - 3 та эйс, 6 та қўшхато, 9 та брейк

Александр Зверев - 8 та эйс, 6 та қўшхато, 6 та брейк

Испаниялик теннисчи фаолиятидаги учинчи "Катта Дубулға" турнири титулига эга чиқди. Париж кортларидаги икки ҳафталик меҳнат 21 ёшли Карлосга 2000 рейтинг очкоси ва 2 миллион 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини тақдим этди. У эртага эълон қилинадиган ATP рейтингида дунёнинг иккинчи ракеткасига айланади. Вице-чемпион Зверев эса 1300 очко ва 1 миллион 200 минг долларга эга бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 июн 23:03:38
Sinchiklab kuzatuvchi
Alkaraz yosh Nadal
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг