UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Ҳумоюн Султонов икки ғалабаси эвазига Svijany Open асосий тўрига чиқди 0 20:34Рамазон Темиров Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:13Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” футбол академияси директори этиб тайинланди 0 19:43"Яхши текканди" — Гусков Анкалаев билан жангдаги бурилиш нуқтаси ҳақида гапирди 0 19:07Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди, унда Диёра Келдиёрова ҳам шуғулланяпти + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:44Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди 0 18:18Роналду клубида улкан муаммо: "Ал Насср"га трансфер тақиқи таҳдид солмоқда 0 17:49Ростовцев ва Цветков Италиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди + ФОТО 0 17:26Гусковнинг вазнидаги чемпион Карлос Ульберг Анкалаевнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:02Тўрабек Хабибуллаев Арманистонда чемпион бўлди, яна уч боксчимиз шоҳсупада! 0 16:37"Сукут сақлашни маъқул кўргандим, лекин...". Пирло Италия ФФ билан барбод бўлган келишув ҳақида гапирди 0 16:12Афсонавий Аюбхон Камолов 50 ёшида жанг қилди 0 15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0 14:46Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр 0

08 июн 23:58
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Деярли ярим асрлик рекордни янгилаган даҳшатли финал якунланди

Ҳозиргина Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири якунига етди.

Эркаклар ўртасидаги ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ва иккинчи ракетка усталари - италиялик Янник Синнер ҳамда испаниялик Карлос Алькараз ўзаро тўқнаш келишди. Драматик кечган учрашув 5 сет давом этди. Бешта сетдан учтасида ғолиб тай-брекларда аниқланди. 

Беш ярим соат давом этган баҳсда Алькараз даҳшатли камбэкни амалга ошира олди. Иккита сетни 4/6, 6/7(4) ҳисобида бой берган Карлос учта матчболдан чиқиб кетиб, мувозанатни тиклай олди - 6/4, 7/6(3). 

Ҳал қилувчи бешинчи сет ҳам тай-бреккача чўзилди. Унда Синнернинг асаблари дош бермади. Тай-брекда 7/6(10:2) ҳисоби қайд этилди. Карлос Алькараз роппа-роса 5 соату 30 дақиқа давом этган финал учрашувида қийин ғалабага эришиб, "Ролан Гаррос" бош совринини қўлга киритди.  

Янник Синнернинг финалгача босиб ўтган йўли

Биринчи давра: Янник Синнер - Артур Риндеркнех - 6/4, 6/3, 7/5

Иккинчи давра: Янник Синнер - Ришар Гаске (WC) - 6/3, 6/0, 6/4

Учинчи давра: Янник Синнер - Иржи Лехечка - 6/0, 6/1, 6/2

Тўртинчи давра: Янник Синнер - Андрей Рублёв (17) - 6/1, 6/3, 6/4

Чорак финал: Янник Синнер - Александр Бублик - 6/1, 7/5, 6/0

Ярим финал: Янник Синнер - Новак Жокович (6) - 6/4, 7/5, 7/6(3)  


Карлос Алькаразнинг финалгача босиб ўтган йўли:

Биринчи давра: Карлос Алькараз - Жулио Дзеппьери (Q) - 6/3, 6/4, 6/2

Иккинчи давра: Карлос Алькараз - Фабиан Марожан - 6/1, 4/6, 6/1, 6/2

Учинчи давра: Карлос Алькараз - Дамир Жумхур - 6/1, 6/3, 4/6, 6/4

Тўртинчи давра: Карлос Алькараз - Бен Шелтон (13) - 7/6(8), 6/3, 4/6, 6/4

Чорак финал: Карлос Алькараз - Томми Пол (12) - 6/0, 6/1, 6/4

Ярим финал: Карлос Алькараз - Лоренцо Музетти (8) - 4/6, 7/6(3), 6/0, 2/0, рад

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг