UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0

24 июл 11:17
Янгиликлар

Таэквондо

РСТИАМ мутахассислари таэквондочиларимизнинг саломатлигини кўздан кечиришди

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази мутахассислари Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёргарлик кўраётган таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг жисмоний-физиологик ҳолати, овқатланиши ва оғир юкламалардан сўнг спортчилар организмида юз бераётган ўзгаришларни ўрганиш мақсадида Ангрен шаҳрида жойлашган спорт базасига ташриф буюрдилар.

Марказнинг спорт федерациялари билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Суннатилла Юлчиев бошчилигидаги мутахассислар терма жамоамиз бош мураббийи Павел Хан билан учрашиб, тайёргарлик жараёнлари қандай кечаётгани ва спортчиларнинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Диетолог шифокор Антоний Малков эса Янгиободдаги спорт базасининг ошхонасидаги ҳолатни ўрганиб, спортчиларнинг овқатланиш рациони билан боғлиқ тавсияларини берди.

Шундан сўнг, шифокорлар Павел Хан ҳамроҳлигида спортчилар билан шахсан учрашиб, машғулот жараёни ва уларнинг жисмоний ҳолатлари юзасидан суҳбат ўтказишди.

Якунда бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда таэквондо бўйича миллий терма жамоа аъзоларини 25 июль санасида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида чуқурлаштирилган текширувдан ўтказиш келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг