19 апр 10:33
Янгиликлар
Футбол
Рустам Лутфуллин Криштиану Роналду жамоаси иштирокидаги ўйинда ҳакамлик қилади
Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси чорак финал босқичидан ўрин олган “Ал Васл” (БАА) — “Ал Насср” (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси фаолият олиб боради.
Бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин, ёрдамчи ҳакамлар сифатида Акмал Ғиёсов ва Санжар Шоюсупов ишлайди. ВАР ҳаками — Аҳрол Рисқуллаев.
Эслатиб ўтамиз, ЎзФҲМ Лутфуллинни "Қўқон-1912" ва "Насаф" учрашувида қўпол хатога йўл қўйганини эълон қилганди.

Ҳавола :
Фикрлар