UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0 18:14Эдди Хирн Александр Усикнинг сўнгги рақибини эълон қилди 0 17:49Царукян мураббийи энг эҳтимолий рақибни айтди 0 17:23Нурсултон Рўзибоев учун қайси вазнда жанг қилиш қулай? Спортчи жавоб берди 0 17:15Зокиров, Холматов, Халмаханов ва бошқа юлдуз спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди 0 16:59Ўзбекистон МТЖ қачон Тошкентга қайтади? 0 16:36Қозоғистонда шахматга эътибор пастлигидан нолиган Бибисара мамлакат президентидан мукофот олди 0 15:54ATP рейтинги. Султонов 29, Белозерцев 20 поғонага юқорилади 0 15:23"Унинг башарасига жон деб урган бўлардим" - Гэтжи Макгрегор билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 14:57Шомуродов? ФИФА ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голига номзодларни эълон қилди 0 14:23Соболенко "Уимблдон"да ўз дизайнидаги тақинчоқларда ўйнайди + ФОТО 0 13:51Асу Алмабаев UFC’да ноёб ютуққа эришди 0 13:18Усикнинг жамоасида камарларни эгасиз қолдириш қарорини изоҳлади 0

18 авг 11:55
Янгиликлар

Волейбол

Сабина Алтинбекова Италия клубини тарк этдими?

Қозоғистонлик волейбол маликаси Сабина Алтинбекова фаолиятини давом эттираётган клубидаги вазият ҳақида маълумот берди.

Сабина БААдан кетгач Италиянинг "Волалто Казерти" жамоаси билан шартнома имзолаган эди. Алтинбекова Instagram саҳифасида клубидаги муаммоларга тўхталиб ўтди. 

"Визалар тайёр, чипталар буюртма қилинган, машғулот йиғини бизни кутаётганди. Афсуски, "Казерта"ни лига ўйинларида қатнашишига рухсат беришмади. Жамоам мавсумда иштирок этмаслигидан жуда афсусдаман. Омад тилайман! Мен ва менинг жамоам бошқа вариантларни ўрганишни бошладик. Ҳаммага раҳмат!", - дея фикр қолдирган Сабина.

Эслатиб ўтамиз, Сабина Алтинбекова 4 июль куни Италия клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган эди. "Казерта" Италиянинг асосий аёллар волейбол лигаси - Серия А1 чемпионатида мавсумни бошлаши керак эди. Ўтган мавсумда "Волалто Казерта" сўнгги 14-ўринни эгаллаб турганди. Лекин коронавирус пандемияси сабаб чемпионат муддатидан аввал якунланган ва бу билан клуб қуйи лигага тушиб кетишдан қутулиб қолганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг