UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0

07 апр 10:52
Янгиликлар

Стол тенниси

Саида Маҳмудова: "Биз қисман бўлсада кўзлаган мақсадимизга эришдик"

Кеча пойтахтимизнинг "Эко Парк" сайилгоҳида 6 апрель "Халқаро стол тенниси куни" муносабати билан Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан оммавий тадбир ташкил этилди.

Мусобақа якунлари бўйича федерация раиси Саида Маҳмудовани суҳбатга чорладик.

- Ассалому алайкум, Саида опа. Авваламбор, бугунги байрам муборак. Ҳиссиётларга бой ажойиб тадбир учун сиз ва барча ташкилотчиларга раҳмат. Оммавий мусобақа ҳақидаги фикрларингизни эшитсак.

- Ваалайкум ассалом. Қутлов учун раҳмат. Сизни ҳам совриндорлар сафидан жой эгаллаганингиз билан табриклайман. Тадбир ҳақида гапирадиган бўлсам, мусобақани ташкиллаштиришимиздан мақсад, аҳолини спортга жалб қилиш, оммавийлаштириш эди. Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек 100 дан ортиқ одам мусобақада иштирок этди ва биз қисман бўлсада кўзлаган мақсадимизга эришдик. Улар орасида жажжи болажонлардан тортиб ёши катталарнинг ҳам астойдил ўйнаганларини кўриб севиндим. Менинг фикримча, нафақат профессионаллар, балки оддий одамлар ҳам соғлом турмуш тарзи учун стол тенниси билан шуғулланиши керак.

- Айтингчи, федерация яна шундай оммавий тадбирлар ташкиллаштира оладими, ёки айнан ,«Жаҳон стол теннис куни»да ўтказиш режалаштирилганми?

-Албатта, яна ўтказиш режада бор. Сўнгги йилларда биз ,«Наврўз», «Мустақиллик куни» ва «Болалар куни» байрамлари арафасида ташкиллаштирганмиз. Юқорида айтганимдек, бизнинг мақсадимиз одамларни стол тенниси билан шуғулланишга жалб этиш.

- Бугунги мусобақада шуни кузатдикки, ҳамма ўйинда очколарни иштирокчиларнинг ўзлари ҳисоблаб боришди. Ва бу баъзи иштирокчилар ўртасида тушинмовчилик ҳам келтириб чиқарди. Кейинги гал мана шундай мусобақада, айтайлик 2022 йил 6 апрель ,,Жаҳон стол теннис куни» муносабати билан ўтказиладиган мусобақада ўйинни ҳакамлар ҳисоблаб бориши мумкинми? Бунинг имкони борми?

- Ҳа, имкони бор. Ҳар доим ташкиллаштирган мусобақаларимизда ўйинни ҳакамлар ҳисоблаб боришади. Фақат бугун йиғилганларнинг барчаси ҳаваскор спортчилар бўлгани ва мусобақа эркин руҳда ўтиши, бироз бўлса ҳам иштирокчилар стол теннис қоидаларини чуқурроқ ўрганишини ҳисобга олдик холос.

- Саида опа, самимий суҳбат учун ташаккур. Федерациянинг келгуси ишларига ривож тилаймиз. Кўришгунча саломат бўлинг.

- Раҳмат сизга ҳам. Омон бўлинг.

ЎзЖОКУ талабаси Мафтуна Тошмаматова суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг