UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

16 мар 16:59
Янгиликлар

Стол тенниси

Саида Маҳмудова: Спортчиларимизнинг саломатлиги муҳим​

Бугунги кунда дунёни ҳавфга солаётган коронавирус (COVID-19) касаллигини юқтириб олганлар сони 135 мингга, вафот этганлар эса қарийб 5 минг нафарга яқинлашиб қолди.

Айни кунларда мазкур вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида аксарият мамлакатларда оммавий сайллар, спорт мусобақалари, халқаро анжуман ва тадбирлар ўтказилиши бекор қилинмоқда.

Жумладан, коронавирус сабаб стол тенниси бўйича жорий йилнинг 22-29 март кунлари Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтиши режалаштирилган жаҳон чемпионати, 1-5 апрель кунлари Италиянинг Риччоне шаҳридаги жаҳон про-тури рейтинг мусобақаси, 21-23 апрель кунлари Эроннинг Теҳрон шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати квалификацион турнири ўтказилмайдиган бўлди.

Мазкур мусобақаларнинг ўтказилмаслиги натижасида спортчиларимизнинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколарини қўлга кирита олмаслиги, эндиликдаги режалар ва коронавирусдан уларни сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ЎзА мухбири Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида МАҲМУДОВА билан суҳбатлашди.

– Жанубий Корея, Италия ва Эронда ўтиши керак бўлган мусобақалар қачон ва қаерда ўтказилади ҳамда бизнинг спортчиларимиз иштироки қандай бўлади?

– Мазкур мусобақалар ўтказилмаслиги бир қатор спортчилар учун қийин вазият туғдирди. Ҳозирги кунда юқоридаги уч давлатда коронавирус жадаллик билан тарқалмоқда. Шу сабабли ҳам Халқаро стол тенниси федерацияси теннисчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида ушбу мусобақаларни ўтказмасликка қарор қилди.

Спортчиларимиз иштироки ҳақида гапирадиган бўлсак, агарда ушбу мусобақалар вирусдан холи давлатларда ўтказилса, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси билан маслаҳатлашган ҳолда юборилади. Бироқ биз учун энг муҳими спортчилар ва бу орқали халқимизнинг саломатлигини сақлашдир.


– Яқинда терма жамоа аъзолари Зоҳид Кенжаев ва Римма Гуфранова Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган мусобақада иштирок этди. Уларнинг айни дамда аҳволи қандай?

– Римма ва Зоҳид Тошкентга қайтган куниёқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг аҳволи яхши. Бугунга қадар уларда ҳеч қандай касаллик аниқланмади. Айни пайтда бутун жаҳонга хавф солаётган коронавирусдан спортчиларимизни сақлаш, уларнинг саломатлигини назорат қилиш мақсадида тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

– Дарҳақиқат, бугун халқимиз саломатлигини сақлаш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Айтингчи, стол тенниси федерациясида спортчилар саломатлигига эътибор қандай?

– Федерациямиз ташкил топган дастлабки йиллардан бошлаб спортчилар саломатлиги биринчи ўринга қўйилган. Ҳозир эса бу эътибор икки баробар ортган. Спортчиларимиз федерация бош шифокори томонидан хар куни машғулотлардан олдин тиббий кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, истиқболли теннисчиларимиз йилда икки маротаба Миллий олимпия қўмитаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади. Кўрик натижасида аниқланган органик ёки функционал камчиликлар МОҚ мутахассислари ва бош шифокоримиз томонидан бартараф этилади.

– Олдинда турган режалар ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

– Энг биринчи вазифа бу Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишдир. Ҳозирча Зоҳид Кенжаев ва Римма Гуфранова йўлланма олишига умид қилаяпмиз. Бироқ улар рейтинг очколари учун астойдил ҳаракат қилиши керак. Афсуски, ҳозирда бир қатор рейтинг очколари берувчи мусобақалар ўтказилмайдиган бўлиб турибди. Олимпиадага эса вақт кам қолган.

Мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизларни спортга жалб этиш орқали уларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, улар ўртасида иқтидорли ёшларни саралаб, ўзлари хоҳлаган спорт турлари бўйича мунтазам шуғулланиши учун кенг имконият яратиш мақсадида бир қатор оммавий тадбирлар ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг