12 окт 17:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди
Қозоғистон терма жамоаси етакчиси, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Сакен Бибосинов машғулот вақтида оғир жароҳат олди.
Бу ҳақда Sports.kz нашри журналист Аслан Каженовга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, боксчининг умуртқа поғонаси шикастланган ва у шифохонага ётқизилган.
"29 октябрь куни Таразда Қозоғистон чемпионати бошланади. Унда Сакен Бибосиновни кўрмаймиз. Афсуски, у кеча машғулот вақтида оғир жароҳат олди ва шифохонага тушди. Умуртқа поғонаси шикастланган. Унга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", дейди журналист.
Бибосинов Қозоғистон терма жамоасининг етакчи боксчиларидан бири ҳисобланади. Ҳаваскор боксдаги сўнгги йирик натижаси 2025 йил декабрь ойида IBA жаҳон чемпионатида қайд этилган. У финалда россиялик Вячеслав Рогозинни мағлуб этиб, икки карра жаҳон чемпионига айланганди.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар