UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0

07 янв 12:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Бибосинов: "Уят! Менинг қувончим ташвишга айланди"

Қозоғистонлик боксчи Сакен Бибосинов ўз "совға"сига пул тўламоқда.

"Токио Олимпиадаси ва жаҳон чемпионатидан кейин менга Туркистондан икки хонали квартира берилганди. Бироқ, у ижара ҳуқуқи билан чиқарилган. Ва бу келишув 2022 йил охирида тугаган. Умуман олганда, мен ижарага олинган квартирада яшаётганимдан хафаман, бошқа спортчиларга эса уч хонали квартира совға қилинди. Вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келган Умирзак Шукеев ўз лавозимини тарк этди. Ҳозирги ҳоким билан бу масалада гаплашмадим. Вилоят спорт бошқармаси ҳали ҳам ваъда бермоқда. Бу ҳолатдан мураббийим Мирзагали Айтжанов хабардор. Лекин мен бу устозимни бу масалага аралаштирмадим. Бу ҳолатни яқинда спорт жамғармаси раҳбари Азамат Қаршигаевга айтдим. Хат ёзиб, муаммога ечим топишга ёрдам беришларини айтишди. 

Агар улар ҳозир келиб, квартирани бўшатишимни сўрашса, мен ҳеч нарса қила олмайман. Бунинг сабаби, мен квартирани ўз номимга расмийлаштира олмайман. Ҳамма уй-жой олишдан хурсанд бўлади. Лекин менинг қувончим ташвишга айланди. Туркистон вилоятида Олимпиада совриндорини қўллаб-қувватлайдиган тадбиркор йўқлиги ачинарли. Албатта, умидим бор. Аммо мусобақаларда ғолиб чиққан бошқа спортчиларга квартира берилган бир пайтда, менинг аҳволим вилоят учун уят, деб ҳисоблайман", - деди боксчи. 

Сакен Бибосинов эндиликда ОАВ ва Спорт жамғармаси вакилларига таянишини айтди. Токио Олимпиадасига уч йилдан кўпроқ вақт ўтганига қарамай, уй-жой масаласи ҳали узоқ давом этадигандек...

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг