UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0

14 сен 15:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди

Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Сакен Бибоссинов Остона шаҳрида ўтказилган IBA Nomad турниридаги жангида бармоғини синдириб олди.

"Охирги жангимда бармоғимни синдириб олдим. Ҳатто гипсдаги қўл билан ҳам машғулотларни тўхтатмаяпман. Жароҳат — вақтинчалик. Мақсад эса — абадий", — деб ёзди Бибоссинов ўзининг Instagram саҳифасида.

Бибоссиновнинг сўнгги жанги 28 август куни Остона (Қозоғистон) шаҳридаги Жаксилик Ушкемпиров номидаги яккакурашлар саройида бўлиб ўтганди. IBA Nomad доирасидаги "International Boxing Day" шоусида у ҳакамларнинг якдил қарори билан WBO Africa чемпиони, намибиялик Иммануэль Жозефни мағлуб этганди.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматовнинг азалий рақиби ҳисобланган Сакен Бибоссинов — 2025 йилги IBA жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори, шунингдек, жаҳон чемпионатларининг кумуш (2023) ва бронза (2019) медаллари ҳамда Осиё чемпионати (2022) кумуш медали соҳиби (энг енгил вазн тоифасида)дир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг