UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

13 апр 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Полатов: "Бизда йирик халқаро спорт тадбирларини Ўзбекистонда ўтказиш имконияти бор"

Теглар :  Сакен Полатов
Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё бокс конфедерацияси боксни ривожлантириш фонди раиси Сакен Полатов билан уюштирилган қисқа интервьюни тақдим этди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу интервьюнинг ўзбек тилидаги таржимасини тўлиқ ҳолда эътиборингизга ҳавола этади. 

Осиёда боксни ривожлантириш фонди раиси, Осиё бокс конфедерацияси ижроқўм аъзоси ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, ўз ватани ва Осиёда боксни қўллаб-қувватлаётган спорт раҳбари ва тадбиркор Сакен Полатов Ўзбекистон бокс федерацияси офисида Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати саволларига жавоб қайтарди. 

"Биз мана шундай йирик бокс оқшомини Осиё қитъасида ҳам ўтказиш учун имкониятимиз ва салоҳиятимиз етарли эканлигини кўрсатдик. Бу бокс оқшомига жиддий ҳозирлик кўрдик. Бу пандемия вақтида биз учун осон бўлмаган тайёргарлик эди. Қандай ҳажмдаги иш қилинганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Ушбу спорт тадбирини 10 000 нафарга яқин томошабин воқеа жойидан бевосита кузатган бўлса, телевизор ва интернет платформалари орқали кўплаб инсонлар томоша қилишди. 


Малик Бабаев, Шоҳид Тиллабоев, Тамила Сариханова ва бошқа кўплаб ҳамкасбларимиз ушбу "Бокс оқшоми"ни кўнгилдагидек ўтказиш учун астойдил меҳнат қилишди.

Бокс жангларидан сўнг Тошкентда илк маротаба Осиёда боксни ривожлантириш фондининг дастлабки йиғилиши ташкил этилди. Унда келажакда қилинадиган ишларни муҳокама қилиб олдик. Бу янги лойиҳамизнинг асоси эди. Бизнинг асосий мақсадимиз барча миллий федерациялар ва боксчилар бажарилаётган ишдан мамнун бўлишларидир. 

Осиё бокси учун келажакда кўплаб ишларни амалга оширишимиз мумкин. Бунинг учун улар истаётган нарсани, уларнинг талабини билишимиз керак. Баъзи федерациялардан аллақачон қўллаб-қувватлаш учун сўровларни олдик ва биз уларга спорт инвентарлари ва мусобақаларда иштирок этиш учун молиявий кўмак бера оламиз. 


Лекин бундан ҳам яхшиси - боксда ривожланиш босқичидаги Ўзбекистонга қўшни мамлакатларга улар билан бирга қўшма йиғинлар ўтказиш, мураббий ва ҳакамлар учун ўқув семинарлари ташкил этиш орқали ҳам ўзимиз ҳам ёрдам бера оламиз. 

Биз бу ишларимизни Осиё қитъасида бошлаб, босқичма-босқич жаҳон миқёсига чиқишни ният қилганмиз. Ўзбекистонда спортга шахсан Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилади. Яна қўшимча қилиб айтишим керакки, спортни янада оммавийлашириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, мамлакатимизда йирик спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонида вазифа сифатида белгиланган. Бунинг ижроси сифатида, мана бир неча кун олдин йирик профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистонда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. 2023 йилда эса бу ишни биз боксда амалга оширамиз. Тарихда илк маротаба ўтказиладиган 22 ёшли боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам октябрь ойида Ўзбекистонда ташкил этилади. Биз яқин орада аниқ саналар бўйича якуний қарорга келамиз. Аммо ҳозирги пандемик вазиятда узоқ муддатли режалар туза олмайсиз. Биз йирик мусобақалар ташкил этиш бўйича барча миллий федерацияларга ўрнак бўлишни истардик.


Сидней Жексон хотирасига бағишланган халқаро турнир сўнги маротаба 2014 йилда ўтказилган. Саккиз йиллик танаффусдан сўнг биз яна халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақани келаси йили ўтказишни мақсад қилганмиз. Бу "А Класс" тоифасига кирувчи йирик халқаро турнир бўлади. Бу бурнирга Куба, Россия, Қозоғистон, Ирландия, Япония, Англия, Жанубий Корея ва бошқа кўплаб бокси ривожланган мамлакат вакилларини таклиф этмоқчимиз. 

2023 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда, профессионал бокс оқшоми ташкил этилган "Ҳумо Арена"да ўтказишни режалаштирганмиз. Келажакда йирик халқаро спорт тадбирларини ўтказа оламиз. 

2025 йилда Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини қабул қилади. Биз 2030 йили катталар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги ҳуқуқини ҳам қўлга киритмоқчи эдик, аммо бу борада бироз режалар ўзгарди.

Барча боксчиларимиз менинг юрагимда ва уларни бирдек кўраман. Биз улар билан келажакда янада яхши натижаларга эриша олишимизга ишонаман", - деди Сакен Полатов интервьюда. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг