UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

23 июн 18:21
Янгиликлар

Футбол

Сакен Полатовга «Олимпик» футбол клубининг умумий бошқаруви топширилмоқда

Теглар :  Сакен Полатов
"Олимпик" клуби бошқарувида ўзгариш.

"Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш мақсадида ташкил этилган «Олимпик» футбол клуби жорий мавсум Соса Сола Суперлигасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан минглаб мухлислар қалбини забт этиб келмоқда.

Жамоа фаолиятини янада кучайтириш, олдинга қўйилган вазифаларни пухта амалга ошириш йўлида клубга янги раҳбар тайинланди.

Унга кўра, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов «Олимпик» клуби президенти сифатида жамоанинг умумий бошқарувини юритади. Сакен Джетибаевич ўзининг «Локомотив» клубидаги фаолияти билан футбол соҳасида бой катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.

У «темирйўлчилар» билан 3 бор мамлакат чемпионлигини (2016, 2017, 2018) қўлга киритган. Шунингдек, яна 3 марта Ўзбекистон кубоги (2014, 2017,2018) баҳсларида ғалаба қозонган. Жамоа унинг бошқарувида 2016 йил Осиё чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб борган.

Шу тариқа Сакен Полатовга яна бир муҳим миссия – «Олимпиячиларимиз» билан Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилмоқда. 1-19 июнь кунлари мамлакатимизда ўтказилган У23 Осиё кубогида ёшларимизнинг финалгача етиб боргани бу йўлда олиб борилаётган ишлар қанчалик тўғри йўлга қўйилганидан далолат бермоқда. Ишонамизки, Сакен Джетибаевич бошқарувида «Олимпик» янада кучайиб, ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилишда давом этади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сакен Полатовга янги ва масъулиятли лавозимда олдинга қўйилган вазифани уддалашда куч-ғайрат ва омад тилайди", — дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг