UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

07 май 07:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Самарқанд боксидаги ютуқ ва камчиликлар, муаммолар муҳокама қилинди

Теглар :  Самарқанд
Кеча Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятига хизмат сафари уюштиргани ҳақида маълум қилгандик.

Ишчи гуруҳнинг Навоийдан кейинги манзили Самарқандга бўлди. Федерация вакиллари 6 май кунги ташриф давомида шаҳардаги Спортнинг ўйин турларига ихтисослашган болалар ўсмирлар спорт мактабига боришди. Ушбу даргоҳда йўлга қўйилган бокс машғулотларини кузатар экан, федерация раисининг биринчи ўринбосари ёш боксчилар билан мулоқот қилди, улар билан суҳбатлашиб, керакли тавсияларини берди. Боксчи болакайлап билан ўзига хос кичик машғулотлар олиб борилди. 



Шундан сўнг "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон бокс федерацияси Самарқанд вилояти бўлими мутасаддилари, вилоятдаги боксчи ва мураббийлар иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Учрашувда Самарқанд бокс мактаби тарбияланувчиси Фанат Қаҳрамоновнинг рейтинг асосида Токио Олимпиадасига йўлланма олгани эътироф этилди ва бу вилоят бокси учун катта ютуқ эканлиги таъкидланди. 

Йиғилиш давомида шунингдек вилоят боксидаги муаммолар, ишни ташкил этишда юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш масалалари кўтарилди. Мураббий ва спортчилар бевосита ўз таклифларини бокс федерацияси раҳбариятига билдириш имконига эга бўлдилар.


Ўз навбатида Сакен Полатов юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш учун федерация эшиги доим очиқ эканлиги, бу борада ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Қолаверса, вилоят боксини янада ривожлантириш учун мураббий ва ҳакамлар малакасини ошириш, шу орқали тажрибали кадрлар тайёрлаш, ҳамжиҳатлик билан ишни ташкил этиш лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг