UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

27 фев 11:34
Янгиликлар

Кураш

Самарқандда кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Теглар :  КурашСамарқанд
IKA тақвим режасига қитъа ва Жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва халқаро турнирларда иштирок этувчи курашчиларни саралаш учун миллий чемпионатлар ўтказилмоқда.

Бугунги кунгача Хитой Тайпейи, Афғонистон, Индонезия, Ҳиндистон ва Эрон кураш федерацияларида мамлакат чемпионатлари якунланланиб, терма жамоа аъзолари саралаб олинди.

Кеча эса кураш ватани Ўзбекистонда мамлакат ички чемпионати баҳслари бошланди. Йилнинг муҳим мусобақасида тарихий Самарқанд шаҳри мезбонлик қилмоқда. Чемпионатга барча ҳудудлардан 800 нафарга яқин номдор полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишмоқда.

Кеча мамлакат чемпионатининг дастлабки кунида мусобақанинг очилиш маросими ва 60, 66 кг вазн тоифасидаги эркаклар ҳамда 48, 52 вазндаги аёллар баҳслари бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Халқаро Кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Кураш федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Чемпионатни Халқаро Кураш ассоциацияси администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев бевосита Самарқанд шаҳрида кузатиб бормоқда.

Бугун эркаклар ўртасида 73, 81, 90 кг, аёлларда эса 57, 63, 70 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлса, эртага -100, +100 кг ва 78, 87, +87 вазндаги курашчилар ўзаро беллашадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг