UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

04 май 13:55
Янгиликлар

Тадбирлар

Самарқандда спорт фахрийлари ёдга олинди ва эъзозланди

Самарқанд шаҳридаги спорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спорт фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди.

“Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида ташкил этилган тадбирда 300 нафардан ортиқ жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларнинг устоз мураббийлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан вилоятимиз спортини дунёга танитган спорт фахрийларининг ҳаёти фаолияти ёдга олинди ва ҳозирда ёш авлодга спорт сирларини ўргатиб келаётган фахрий мураббийлар эъзозланди.

 

– Устозлик шарафини ўзим ҳозирда устоз бўлганимда ҳис этмоқдаман, – дейди Осиё ўйинлари чемпиони Мўминжон Абдуллаевнинг устози Шароф Маматқулов. – Бугунги тадбирда ҳам спорт соҳасида доим маслаҳат берадиган ва қўллаб-қувватлаб келаётган фахрий устозларим Йўлдош Исканов ва Раббим Ташановлар билан ўртоқлашдик ва спорт тадбирларидаги қизиқарли воқеаларни эсладик.

Ушбу ўтказилган тадбирда 2019 йилнинг май ойи бутун республикада “Спорт ойлиги” деб эълон қилинганлиги вилоятда бир қатор спорт мусобақалари, оммавий югуриш марафонлари ва таниқли спортчилар иштирокида “Мастер класс”лар ташкил этилиши режалаштирилганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг