UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0

15 окт 20:20
Янгиликлар

Самбо

Самбо. Қашқадарёда самбочилар эъзозланди

Теглар :  Самбо
Самбо – жаҳон халқларининг энг севимли спорт турларидан саналади.

Мамлакатимизда ҳам мазкур самбо спорт тури кенг оммалашган.  Биргина Қашқадарё вилоятида ҳам  самбо машғулотларига зўр бераётган ўғил -қизлар   миллий терма жамоа таркибида  халқаро мусобақаларда муваффақиятларга эришаётгани айни ҳақиқат. Бугун вилоятда самбо билан 500 нафардан ортиқ ёшлар мунтазам машғулотларга киришган. Айни пайтда Қашқадарё вилоят самбо федерацияси томонидан аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида самбони кенг оммалаштиришга,  ёш ва иқтидорли самбочиларга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, бугун 15 октябрь куни вилоят самбо федерацияси раиси Саъдулла Бобоқулов бошчилигида Қарши шаҳрида жойлашган “Санам”тикувчилик фабрикасида самбо бўйича миллий терма жамоа аъзолари, Осиё чемпионлари, жорий йил 2-8 ноябрь кунлари Сербия давлатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида терма жамоа таркибида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган қашқадарёлик Баҳодир Боқиев (62 кг.), Мушарраф Ибодуллаева (48 кг.),  Муниса Эшқулова(48) ҳамда уларнинг устози, вилоят самбо федерацияси бош мураббийи Фарҳод Жўраев иштирокида тадбир бўлиб ўтди.   

Федерация раиси С. Бобоқулов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир сўнггида  “Санам” тикувчилик фабрикаси раҳбари Ф. Эркаев томонидан спортчиларга қимматбаҳо совғалар улашилди. Шунингдек, фабрика томонидан ёш самбочиларга Сербияда ўтадиган жаҳон чемпионтида муносиб иштирок этишлари учун хомийлик тариқасида виза туловлари ҳам амалга оширилди. Бундай ғамхўрликдан руҳланган терма жамоа аъзолари жаҳон чемпионатида шоҳсупадан жой олиб, мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга ваъда беришди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг