UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

09 ноя 09:41
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ереванга жўнаб кетишди

Теглар :  Самбо
10-12 ноябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари бугун Арманистонга жўнаб кетишди. 

Қайд этиш лозимки, бу йил самбо спортининг 85 йиллик юбилейига бағишланиб, катта тадбир ташкил этилади. Шу муносабат билан Халқаро самбо федерацияси бутун дунё бўйлаб самбо фахрийларини Арманистонга чорлаган. Улар қаторида ҳамюртимиз, Собиқ Иттифоқ чемпиони, жаҳон кубоги соҳиби, жаҳон чемпиони Бобомурод Файзиев ҳам тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилган. 

Бошланаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртларимизга омад тилаймиз.


Эслатиб ўтамиз, мусобақада қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади: 

Эркаклар: 

-58 кг: Илҳом Пармонов

-64 кг: Қобулжон Аҳмедов 

-71 кг: Сарбон Эрназаров 

-98 кг: Ихтиёр Эшмуродов 

+98 кг: Нурбек Тўраев 

Мураббий: Роман Шакиров



Аёллар: 

-50 кг: Гулсевар Ўроқова 

-59 кг: Ибодатхон Агожонова

-65 кг: Мухлиса Қодирберганова 

-72 кг: Бегойим Ҳайитова

Мураббий: Екатерина Близнецова



Жанговар самбо: 

-58 кг: Лутфилла Сайдаматов 

-64 кг: Муҳаммадали Саъдуллаев

-71 кг: Шариф Кушаев

-82 кг: Фурқат Рўзиев

-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев

+98 кг: Ислом Носиров

Мураббий: Жаҳонгир Қорабоев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг