UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

03 окт 22:44
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимиз "Татаристон Президенти кубоги"да учта медаль қўлга киритишди

Теглар :  Самбо
Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида самбо бўйича халқаро "Татаристон Республикаси Президенти кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Аввалроқ, тўртинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Беллашувларда 15 мамлакатдан 207 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. 

Турнир якунига кўра, уч нафар самбочимиз медаль қўлга киритди. 

-79 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Хожимаматов финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. -98 кг вазнли самбочимиз Неъмат Ёқубов ҳам мусобақанинг кумуш медали эгасига айланди. Жанговар самбо баҳсларида эса -71 кг вазнли ҳамюртимиз Санат Исманов бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг